LG янги “жанговар” X Venture’ни тақдим қилди

LG янги “жанговар” X Venture’ни тақдим қилди

Ҳар қандай шароит ҳамда вазиятга тайёр “ўлмас” смартфон тайёрлашга барча смартфон ишлаб чиқарувчилари ҳам журъат қила олишмайди. Сўнгги вақтларда металл корпусли смартфонни ҳимоялашнинг турли технологиялари яратилмоқда. LG компанияси G6 флагманидан сўнг кучли ҳимоя тизимига эга янги, X Venture номли ҳамёнбоп смартфонини тақдим қилди.

X Venture ҳам чанг ва нам таъсиридан ҳимояланганлик кафолатини берадиган IP68 сертификатини олган. Шунингдек, бу смартфон MIL-STD 810G стандарти бўйича ҳам “жанговар гаджет” сертификатини ҳам олган. Яъни, X Venture юқоридан тушиб кетганида, паст ҳароратда ёки 1,5 метрлик сув остида ҳам жон сақлаб қолади.

LG X Venture 5,2 дюймли FullHD дисплей, ўрта даражали Snapdragon 435 процессори, 2 гигабайт тезкор ва 32 Гб доимий хотира, тезкор қувватлаш мумкин бўлган 4100 мА соат сиғимли аккумулятор, Android 7.0 Nougat операцион тизимига эга.

LG X Venture’нинг олд камераси 5 мегапикселли сенсор, бош камера эса 16 мегапикселли модул ўрнталиган. Смартфоннинг яна бир ўзига хослиги — QuickButton кнопкаси. Бу тугмача турли иловалар, фонар, қадам ўлчагич, калория ўлчагични тезкор ишга тушириш имконини беради.

LG X Venture айни пайтда халқаро бозорда $330 доллардан сотувга чиқарилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!