Lifeproof фирмаси Google Pixel смартфонлари учун сув ўтказмайдиган чехол яратди

Lifeproof фирмаси Google Pixel смартфонлари учун сув ўтказмайдиган чехол яратди

Аввалроқ сайтимизда хабар берганимиздек,  4 октябрь куни Google компанияси Pixel ва Pixel XL смартфонларини тақдим қилди. Ушбу смартфонлар кучли камера, Google Assistant ва махсус дастурий таъминот билан ажралиб туради. Бироқ бошқа фирма флагманлари билан солиштирганда Google Pixel смартфонлари сув ва чангга етарли даражада чидамли эмас. Мана шу камчиликни бартараф этиш мақсадида Lifeproof фирмаси Pixel смартфонлари учун сув ўтказмайдиган чехолларни ишлаб чиқди. Чехоллар мазкур смартфонларга 2 метргача бўлган сув ҳавзасига тушишига ёрдам беради. Шунингдек, Lifeproof чехоллари  қурилмаларни икки метргача бўлган баландликдан ерга тушиб кетганда, кир ва қордан ҳимоя қилади.

Янги Google Pixel смартфонлари сув ва чангдан IP53 стандарти бўйича ҳимояланган. Аммо бу смартфонлардан хотиржам фойдаланишга камлик қилади. Lifeproof чехоллари билан мазкур гаджетлар янада кучли ҳимояга эга бўлади.

Чехоллар тез орада сотувга чиқарилади. Уларнинг нархи борасида ҳозирча маълумот берилмаган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!