LPDDR4, UFS, microSD — ҳар бирининг хотираси ҳар хилми?

  •   Saroy
  •  1707
  •  08.05.2018 11:56

LPDDR4, UFS, microSD — ҳар бирининг хотираси ҳар хилми?

Замонавий смартфонларда уч турдаги хотира бўлади: тезкор (оператив), ички ва ташқи. Одатда картасининг тавсифини уни харид қилаётганингизда осонгина билиб оласиз, лекин гаджет ишлаб чиқарувчилар ОЗУ ва ПЗУ турлари ҳақида аксарият ҳолларда эслатмайди.  

Тезкор хотира (RAM/ОЗУ)

Смартфонлардаги тезкор хотиралар нисбатан анча оддий: Барча замонавий гажетларда  LPDDR технологияси ишлатилади ва улар ПК’да фойдаланиладиган DDR технологиясининг модификацияси. LP (Low Power) приставкаси энергия истеъмолининг пастлигини билдиради, бунга асосан ишлаш кучланишини камайтириш ва ўтказиш қобилияти орқали эришилади.

Замоний смартфонларда  LPDDR хотирасининг уч авлоди учрайди:

  • LPDDR3 — ўтказиш қобилияти 2133 Мбит/с гача, частота 933 МГц гача, кучланиш 1,2 В;
  • LPDDR4 — ўтказиш қобилияти 3200 Мбит/с гача, частота 1600 МГц гача, кучланиш 1,1 В;
  • LPDDR4x — ўтказиш қобилияти 4266 Мбит/с гача, частота 1600 МГц гача, кучланиш 0,6 В.

LPDDR3 стандарти ҳозирги кунда  эскирган ҳисобланади, LPDDR4 турдаги хотира илғор қурилмаларга ўрнатилади, шунингдек, ўрта нарх тоифадаги смартфонларда ҳам ишлатилади. Янада замонавий LPDDR4x тури ҳам бор. У юқори ўтказиш қобилиятига эга бўлиб, энергия истеъмоли камайтирилган. Агар сиз флагманни сотиб олмоқчи бўлсангиз айнан,  LPDDR4x ни танланг, адашмайсиз.

Ички хотира (ROM/ПЗУ)

Замонавий смартфонларда энг кўп тарқаган ички хотира тури – MMC хотира картаси базасида юзага келган арзон eMMCдир, у ўз навбатида SD стандартига мос келади. Бошқача айтганда, eMMC – бу  самартфоннинг асос платасига қовшарлаб ўрнатилган хотира картасидир.

eMMC стандарти кўплаб версияда мавжуд, қуйида уларнинг асосийлари кўрсатилган:

  • eMMC 4.5 — 2011 йил, ўтказиш қобилияти 200 МБ/с гача, ёзиш тезлиги 60 МБ/с гача;
  • eMMC 5.0 — 2013 йил, ўтказиш қобилияти 400 МБ/с гача, ёзиш тезлиги 90 МБ/с гача;
  • eMMC 5.1 — 2015 йил, ўтказиш қобилияти 600 МБ/с гача, ёзиш тезлиги 125 МБ/с гача.

Ўтган йилнинг сўнггида eMMC 5.2 версиянинг анонси кутилган эди, бироқ бу ҳамон содир  бўлмаяпти.

eMMC’нинг асосий рақобатчиси сифатида Samsung томонидан ишлаб чиқилган UFS майдонга чиқди. eMMC, технологиясидан фарқли улароқ, яъни хотира картасини модификацияланар экан, UFS стандарти аввал бошдан тез ички хотирани яратиш учун ишлаб чиқилган бўлса-да,  натижада, UFS  eMMC билан таққослаганда, нафақат қатта ўтказиш қобилиятига эга бўлди, балки энергия истеъмолини  ҳам икки баробарга камайтиришга эришди.

Ҳозирги вақтда  UFS: стандартининг учта мажорли версиясининг таснифи ишлаб чиқарилди:

  • UFS 1.0 — 2011 ймл, ўтказиш қобилияти 300 МБ/с гача;
  • UFS 2.0 — 2013 йил, ўтказиш қобилияти 1200 МБ/с гача;
  • UFS 3.0 — 2018 йил, ўтказиш қобилияти 2900 МБ/с гача.

UFS авлодлари ҳақида гап кетадиган бўлса, яна икки муҳим жиҳатни таъкидлаш керак бўлади. Биринчиси — UFS 2.0 ва UFS 2.1 стандарт версиялари, бир биридан техник деталлари билан озгина фарқ қилади, лекин тезкорлик характеристикаси билан эмас. Мабода бенчмаркада қандайдир фарқ кўринса, бунда у янада мукаммал чиплардан фойдалангани билан боғлиқ бўлади, аммо тавсиф версияси билан эмас. Иккинчидан — UFS 2.0/2.1 ва  UFS 3.0 икки қутбли режимни қўллайди (2-lane ёки dual lane), яъни интерфейснинг ўтказиш қобилияти ўқиш учун иккита ва хабарларни ёзиш учун иккита  каналдан фойдаланилгани боис икки баробарга ортади. Хотираси UFS 2.1 бўлган икки қутбли смартфонлар ҳозирда кам чиқарилган, уларнинг орасида — OnePlus 5, Samsung Galaxy S9 ва Xiaomi Mi 6 бор. Айнан ўта тез хотира ушбу гаджетларнинг бошқа чипсетлардаги гаджетларни ортда қолдириб бенчмаркада биринчи ўринга чиқиб олишига ёрдам бермоқда, гарчи реал ҳаётда бир қутбли хотиранинг фарқи кам сезилса-да.

 

Ташқи хотира (microSD)

Смартфонларда анчадан буён ёлғиз microSD’нинг ўзи ҳукмронлик қилиб келмоқда. Смартфон учун хотира картасини қандай қилиб тўғри танлаш кераклиги ҳақида аввал мақола берилган. Ҳозир биз шунчаки, асосий масалаҳатларни қисқача такрорлаб ўтамиз.

microSD’нинг хотира картаси тезлиги одатда икки асосий босқичда кўрсатиб ўтилади: тезлик классда ва UHS тезлик классида. Тезлик класси хотира картасида «С», ҳарфи ичида рақам билан белгиланади, у маълумотларни изчил ёзиб боришда кам тезликга мос келади. Class 2 дан Class 10 гача ҳаммаси бўлиб жуфт индексли бешта тезлик класси мавжуд. Охиргиси 10 МБ/с ёзув тезлигига мос келади. UHS тезлик класси хотира картасида UHS шинаси ёрдамида ишлатилади ва  «U» ҳарфи ичида рақам билан белгилаб қўйилади. Ҳозирги стандарт шундай класснинг иккитасини назарда тутади, U1 ёзиш тезлиги энг юқори 10 МБ/с да ва  U3 ёзиш тезлиги энг юқори 30 МБ/сда.

Ҳатто, агар сиз Ultra HD да видео ёзиб олишни режалаштирганингизда ҳам сизга энг кенг тарқалган турлардан бири  – U1 хотира картаси тезлиги бемалол етиб ортади. Аммо Class 6 ва Class 8 билан белгиланган эски карталарни замонавий смартфонларга қўйишни маслаҳат бермаймиз: Улар сезиларли равишда гаджетларнинг фаолиятини сустлаштириб юборади.

Хулоса

Паст нарх тоифасидаги гаджетларни танлаётганингизда  инжиқлик қилиш ортиқчалик қилади, лекин, ишонинг, қиммат флагман сотиб олсангизу, унда хотиранинг эскириб кетган тури ўрнатилган бўлса, руҳингиз тушиб кетиши тайин. ОЗУ ва  ПЗУ технологияларнинг энг замонавий комбинацияси, деб  айни дамда  тегишлича LPDDR4x ва UFS 2.1 ни айтишимиз мумкин, бироқ LPDDR4 ва UFS 2.0 ҳам улардан асло қолишмайди ва эътибор қаратишингизга арзийди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!