MacBook’ига уйланмоқчи америкалик ғалати жавоб олди

MacBook’ига уйланмоқчи америкалик ғалати жавоб олди

Юта штати бош прокуратураси суддан собиқ ҳарбий прокурор Крис Севернинг ўз MacBook’ига уйланиш ҳуқуқини сўраб мурожаат қилган даъво аризасини рад этишга чақирди. Бу тўғрида Американинг Fox13 канали хабар бермоқда.

Север ўзининг 24 саҳифалик аризасида MacBook’ини севиб қолгани, бир жинсли никоҳдек жирканч муносабатга рухсат берган жамият буюмлар билан ҳам турмуш қуришга ҳуқуқий жиҳатдан асос яратиб бериши кераклигини маълум қилган.

Юта штати бош прокурори Дэвид Вулф эса қонунчиликка кўра никоҳ одамлар ўртасида тузилишини, компютерлар билан никоҳ қуриш назарда тутилмагани, бўлган тақдирда ҳам, Юта қонунларига кўра унинг компютери 15 ёшга тўлмагунига қадар вояга етмаган ҳисобланиши ва у билан турмуш қуриш тақиқланишини айтган. Крис эса курашишда давом этмоқчи.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!