MacBook’нинг 25 йилдаги ўзгаришлари – битта видеода

MacBook’нинг 25 йилдаги ўзгаришлари – битта видеода

Замонавий гаджетларнинг дастлабки вариантларини кўрсангиз, умуман ўзгача бўлганига гувоҳ бўласиз. Айримлари ҳатто бугунги кун нуқтаи назаридан қараганда ўта бесўнақай ҳам кўринади.

Масалан, YouTube’даги номи ҳам антиқа бўлган «Садись Два» канали Apple ноутбукларининг кейинги 25 йилдаги тарихини битта видеода жамлаган.

Мана, ўзингиз томоша қилинг-да:

 

Кўряпмизки, бугун бежиримлиги, сифатлилиги ва кўп томонлама бақувватлиги билан етакчи ўринда турувчи MacBook’нинг олдинги авлодлари жуда катта фарқ қилар экан.

Қизиқ, келажакда улар яна қанчалик ўзгарар экан-а?

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.