"Малика"да арзонлашган яхши камера ва аккумуляторли 5 смартфон

Смартфонлар корпуси тобора янги сенсор ҳамда датчикларга тўлиб-тошмоқда. Уларнинг нархи ҳам шунга яраша қимматлашиб бораверади. Бироқ кўпчилик учун яхши камера ҳамда сиғимдор аккумулятор смартфон харид қилишда муҳим мезон бўлиб қолмоқда. Қуйида юртимиздаги яхши камерафон ҳамда кучли аккумуляторли смартфон ҳисобланган моделлар тўғрисида маълумот берамиз.

Xiaomi Redmi Pro

Redmi смартфонлари камерасининг сифати ҳақида гапириш — ширин орзу. Xiaomi ҳамёнбоп смартфонлари сурат сифатида борасида жуда ҳам зўр эмас. Аммо сизга чидаса бўладиган камерафон керак бўлса, «гибрид фон» — Redmi Pro харид қилинг.

Xiaomi ишлаб чиқарган стандарт арзон смартфонга бир оз илғор бош камера датчиги (Sony IMX258 сенсори, Redmi Note 4'даги каби) ҳамда унга ёрдамчи қўшимча сенсор ўрнатамиз, IPS-дисплейни эса AMOLED матрицага айлантирамиз — Redmi Pro тайёр!

Нимаси билан қизиқ:

Бош камераси қўш объективли бўлган, аккумулятори сиғимдор смартфон.

Баҳоси қанча:

Ўзбекистонда ўртача 180 АҚШ доллари.

Redmi туркумига мансуб смартфонлар камерасига хос сифат у қадар ҳам юқори бўлмаса-да, Redmi Pro моделидаги смартфонлар қўш объективли – 13 МП + 5 МП бош камераси билан кўпчиликка маъқул келади. Sony IMX258 сурат сенсорига эга бу моделни тўлиқ камерафон дейиш мумкин. 

Ушбу моделда 4050 мА соат ток сиғимига эга ажралмас аккумулятордан фойдаланилган. Бир кунда 20-30 дақиқа суҳбат қурганда, 7 соат 3G/4G тармоғида почтага кўз югуртириш, Twitter, WhatsApp, Skype ва бошқа тармоқларда саёҳат қилганда, 6 соат Wi-Fi орқали алоқада қолганда, бир неча 10 та сурат олиб, бир соат мусифа тинглаган тақдирда, тўлиқ қувват бу смартфонга 15-17 соатга етади. Ёки смартфоннинг тўлиқ қуввати 7 соат тинимсиз алоқа қуриш имконини беради.

Дисплей OLED-матрицали бўлгани боис, смартфонни тўлиқ қувватлаб, 12 соат FullHD видеоларни томоша қилиш мумкин.

ASUS ZenFone 3 Zoom

Нимаси билан ўзига хос:

Супер-юпқа корпусли смартфон 5000 мА соат сиғимли аккумулятори, iPhone 7 Plus каби қўш сенсорли бош ҳамда илғор селфи-камераси билан ўзига хос.

Нархи:

400 АҚШ доллари

Камера — смартфонларда процессордан кейин турадиган муҳим жиҳат.

ZenFone 3 Zoom — AMOLED экран + 14 нанометрли процессор + сиғимдор аккумулятор билан ажралиб туради.

8 ядроли Qualcomm Snapdragon 625 процессорини кўпчилик ҳамёнбоп гаджетларда ҳам учратиш мумкин. Тезкор хотира эса 4 гигабайтли. Доимий хотира сиғими 32/64/128 ГБ. Диагонали 5,5 дюймли экран сиғими 1080 x 1920.

Камера: қўш сенсорларнинг ҳар бири 12 мегапикселли. Бош камера 2,3 карралик оптик катталаштириш функциясига эга. Олд камера 13 Мп.

Унинг нархига Хитойнинг Xiaomi Mi 6 ёки Honor 9 каби кучли девайсларини харид қилиш мумкин. Узоққа етадиган қуввати, ёрқин ва тежамкор AMOLED-дисплейи, яхши овоз узатиш тизими ҳамда яхши камералари билан ўзига хос.

Moto Z Play

Ўзига хос жиҳатлари: қувватга чидамли, илғор Android тизимларига эга ҳамда олд камераси фоточақноқли. Нисбатан арзон. Ўта юпқа корпус – 7 миллиметр!

Нарх-навоси: 310 АҚШ долларидан бошлаб.

Lenovo компанияси ҳам жаҳоннинг нуфузли электроника ишлаб чиқарувчиларидан бирига айланди. Ҳарқалай компания сифатли маҳсулотлари билан ўз обрўйини мустаҳкамлашдан манфаатдор. У Motorola'ни сотиб олгач, Moto савдо белгиси остида ҳамёнбоп смартфон моделларини ишлаб чиқаришни бошлади. Бренднинг "Z Play" туркуми қисқа фурсат ичида оммалашди.

Смартфонларнинг аксарияти "на гўшт, на балиқ" тамойили асосида ишлаб чиқарилмоқда. Moto Z кўринишидан ҳашамдор ва iPhone 7 Plus каби юпқа корпусли. Motorola унга 3500 мА соат ток сиғимига эга батарея ўрнатган.

5,5 дюймли FullHD дисплей, тежамкор бўлган AMOLED-матрицада ишлайди. Гаджетга ўрта даражали ва яхши ишлайдиган Snapdragon 625 процессори ўрнатилган.

Камера сифати яхши. Имкониятларига кўра, ASUS ZenFone 3 ёки Meizu MX6 билан бир хил. Ундаги фокуслаш тизими тезкор ишлайди.

Moto Z Play учун электр сиғими 3510 мА соат бўлган аккумулятор тайёрланган. Аввалги йилги "X Play" билан солиштирганда, буниси  120 мА соатга "озган". 

Moto Z Play тўлиқ қувват билан ўртача фойдаланганда 2 кун ишлаб беради. Тинмай почтани текшириш, мессенжер ва ижтимоий тармоқларда "саёҳат" қилиш, веб-серфинг, мусиқа тинглаш ҳамда бошқа ишларни амалга оширганда, смартфон тўлиқ қувват билан 5 соат ишлайди. Бу яхши натижа.

LeEco Le Pro 3

Ўзига хослиги: Qualcomm Snapdragon 821 процессори ва 4 ёки 6 ГБ тезкор хотираси

Нархи: Ўзбекистонда 1.2 миллион сўм.

5,5-дюймли Full HD-экран ортида жойлашган 4070 мА/с қувват сиғимига эга батареясини эса USB Type-C порти орқали тезда тўлдириш мумкин. Android 6.0 Marshmallow операцион тизими қурилманинг энергия сарфини қўшимча тарзда оптималлаштиришга ёрдам беради. LeEco Le Pro 3 орқали узлуксиз интернетда ўтириб, мессенжерлар орқали 6-7 соатлаб мулоқот қилиш мумкин. Гарчи ҳар куни қувватлантиришга тўғри келса-да, бу хусусиятлар кўпчилик фойдаланувчиларни бемалол қониқтиради.

Samsung Galaxy S7 edge

Эски бўлса ҳам, қадрдон Galaxy S7 edge процессори ҳануз самарадорликда яхши натижа кўрсатади.

Ўзига хослиги: ёрқин дисплей, тезкор ишлаш, сувдан ҳимоя, яхши камера (Galaxy S8'даги каби).

Нархи: Юртимизда 2.5 млн сўм.

Ток сиғими 3600 мА* соат бўлган аккумуляторини бир марта қувватлаб, девайсни бир кун тинмай ишлатиш мумкин.

Galaxy S7 Edge смартфони iPhone 6s Plus каби 5,5 дюймли экранга эга бўлган. Корпус IP68 стандарти бўйича ҳимояланган. Экран Always-On Display технологияси бўйича ишлайди: унда  ҳамиша соат, тақвим ёки бошқа дастурлар акс этиб туради.

Samsung Galaxy S7 edge девайсига 12 мегапикселли Sony IMX260 сенсори ўрнатилган. Бу сенсор Dual Pixel технологияси жорий қилинган тезкор фазали фокуслаш тизимига эга. Dual Pixel шу вақтга қадар профессионал DSLR-фотоаппаратларида жорий қилинар эди.

Бунда сенсор юзасига ёруғлик оқимини ушлаб қолиб фазали фокуслашни амалга оширувчи 2 та мустақил фотоприёмник ўрнатилган. Натижада, бу қурилмаларнинг ҳар бири алоҳида, яъни 2 та юқори сифатли пиксел қатламини ҳосил қилади. Dual Pixel технологияси эса бу иккала пикселларни тезкорлик билан омихталаштириб, ягона сифатли суратни ҳосил қилади. Камерадаги пиксел миқдори — 1,4 микрон. Унинг ёруғликни қамраб олувчи объективи сезиларли равишда катталашиб, f/1.7 стандартига эга.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.