"Малика"да ҳануз яхши сотилаётган машҳур iPhone энди Ҳиндистонда ишлаб чиқарилади

Ҳиндистондаги Wistron заводида айни пайтда iPhone SE смартфони ишлаб чиқарилмоқда. Яқин фурсат ичида компания яна бир энг оммалашган айфонни айнан шу ерда ишлаб чиқаради. Бу — Apple'нинг iPhone 6S Plus смартфон модели.

Компания аллақачон смартфоннинг тажрибавий партиясини Бангалордаги заводда ишлаб чиқаришга улгурди. Агар ҳаммаси яхши ўтса, бир неча ҳафта ичида бу смартфон моделини тайёрлаш тўлиқ йўлга қўйилади.

Apple корпорацияси бир нечта iPhone моделларини ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчиришидан мақсад айфон нархини маҳаллий бозор учун янада мақбуллаштиришдан иборат. Wistron заводида айфон ишлаб чиқариш учун Apple Ҳиндистонга 157 миллион доллар миқдорида сармоя киритган.

Мисол учун, iPhone 6S Plus Ҳиндистонда ишлаб чиқариладиган бўлса, унинг нархи ҳиндистонлик харидорлар учун 5-7% га арзонлашади.

Ўқинг: Terabayt.uz'да энг кўп изланган 10 та смартфон

Завод масъулларининг маълум қилишларича, завод салоҳияти маҳаллий эҳтиёжни қондиришга қодир эмас. Шу боис, Хитой ҳозирча айфон ишлаб чиқарадиган асосий ҳудуд бўлиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Мазкур мобиль алоқа воситаси 2015 йилнинг сентябрь ойида Apple компанияси томонидан тақдим этилган. Унинг 5.5 дюймли девайс экранининг пиксель сиғими 1080 x 1920 белгига тенг. 1.84 Ггц тезликда ишлайдиган Apple A9 процессори бугунги кунда ҳам энг самарали процессорлар қаторида туради. Смартфон 2 ГБ тезкор хотирага эга бўлиб, унинг 16/64/128 ГБ доимий хотирали талқинлари ишлаб чиқарилган. iPhone 6S Plus фаблетининг бош камераси 12 Мп форматида суратга олади. Корпусдан ажралмас аккумуляторнинг қувват сиғими 2750 мА соат.

Ўқинг: iPhone 6S Plus – “Малика”даги энг қиммат айфон

iPhone 6s+ (128 GB, gold) ҳозирда "Малика"да 4 992 000 сўмдан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.