«Малика»да сотилаётган Galaxy S8 ва S8+ учун Android Oreo тайёр!

  •   DiMaX
  •  2234
  •  02.10.2017 16:00

«Малика»да сотилаётган Galaxy S8 ва S8+ учун Android Oreo тайёр!

Дастлабки синов дастури иштирокчилари бўлган Samsung Galaxy S8 ҳамда S8+ эгалари учун Android Oreo тизим талқинининг бета-термаси шу кунлардаёқ тақдим этилади. Samsung Pay иловасининг сўнгги янгиланиши шундан далолат беради: ундаги ягона ва асосий ўзгариш – Android’нинг 8.0 версиясини қўллаб-қувватлашдир. Бу тўғрида SamMobile ресурси хабар берган.

Samsung компаниясининг дастурчилари Android Oreo талқинини флагман смартфонлар учун мослаштиришга киришганлари ҳақида аввалроқ хабар тарқалган эди. Инглиз тилли нашрлар томонидан олинган маълумотларга кўра, янгиланиш смартфонларнинг тезкорлигини янада оширади ва иловаларнинг фонда ишлаш принципини ўзгартиради. Фондаги жараёнларнинг оптималлаштирилиши смартфоннинг иш самарадорлигини пасайтирмаган ҳолда унинг қувватини тежаш имконини беради.

Булардан ташқари, Galaxy S8 ва S8+ моделлари «расм ичида расм» режимини қўллаб-қувватлайдиган ҳамда иловаларнинг «бир ондаёқ» очилиши ҳамда автоматик тўлдиришнинг янгиланган тизимига ҳам эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Samsung компаниясининг ушбу флагманларини пойтахтимиздаги «Малика» савдо мажмуаси дўконларидан пластик карточка орқали харид қилиш имкони мавжуд. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги харидорлар мазкур смартфонларни кредит бўйича – бир неча ойда бўлиб-бўлиб тўлаш йўли билан нақд пулга сўмга сотиб олишлари ҳам мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.