«Малика»да сотилаётган Honor 6A ҳамда Honor 6C моделларининг техник хусусиятлари

«Малика»да сотилаётган Honor 6A ҳамда Honor 6C моделларининг техник хусусиятлари

Huawei жаҳоннинг илғор смартфонсозларидан бири эканини ўзининг охирги тақдим этган флагманлари билан амалда исботлаб берди. Масалан, унинг ўзи ишлаб чиққан Kirin 970 процессорида алоҳида NPU (Neural Processing Unit) деб номланган блок мавжуд. Бу қисмга жорий қилинган «сунъий идрок» технологияси ёрдамида смартфон «ақлли машина»га айланади ва қатор илғор функцияларни бажаради.

ЎҚИНГ: Huawei «сунъий онг»ли Mate 10 флагманларини тақдим қилди

Шунингдек, мазкур смартфонсоз Honor суббренди билан чиқарган смартфонлар ҳам ўз харидорларини топиб келмоқда. Бугун шулардан иккитаси – пойтахтимиздаги «Малика» савдо мажмуаси дўконларида ҳам сотилаётган Honor 6A ва Honor 6C русумли телефонларнинг хусусиятлари билан қисқача таништириб ўтмоқчимиз.

Huawei Honor 6A

Компания ушбу моделини «Мустаҳкамлигини синаб кўр!» слогани билан илгари сурмоқда ва у шунга муносиб. Мана, смартфоннинг хусусиятларига назар солинг-да:

Ўлчамлари: 70.95x143.7x8.2 мм

Вазни: 143 г

Процессор: саккиз ядроли (тўрттадан 1.4 гигагерцлик ARM Cortex-A53 ҳамда 1.1 гигагерцлик ARM Cortex-A53) Qualcomm Snapdragon 430 MSM8937

График кучайтиргич: Qualcomm Adreno 505

Тезкор хотира: 2/3 ГБ

Доимий хотира: 16/32 ГБ + 256 ГБгача microSD, microSDHC, microSDXC

Экран: 5 дюймлик, IPS, 720x1280 пикселли

Аккумулятор: 3020 мА/соат, Li-polymer

Oперацион тизим: Android 7.0 Nougat

Асосий камера: 13 МП, LCD-чақноқли

Олд камера: 5 МП

SIM-карта: Dual SIM (Nano-SIM + Nano-SIM/microSD)

Wi-Fi: b, g, n, Wi-Fi Hotspot, Wi-Fi Direct

USB: 2.0, Micro USB

Bluetooth: 4.1

Навигация: GPS, A-GPS, GLONASS

Huawei Honor 6C

Huawei’нинг таъкидлашича, мазкур русум «Довюраклар учун» тақдим этилган. Мазкур слоганни қурилма қанчалик оқлай олишига унинг хусусиятлари орқали баҳо беринг-чи:

Ўлчамлари: 69.9x143.5x7.6 мм

Вазни: 138 г

Процессор: саккиз ядроли (тўрттадан 1.4 гигагерцлик ARM Cortex-A53 ҳамда 1.1 гигагерцлик ARM Cortex-A53) Qualcomm Snapdragon 435 MSM8940

График кучайтиргич: Qualcomm Adreno 505

Тезкор хотира: 3 ГБ

Доимий хотира: 32 ГБ + 128 ГБгача microSD, microSDHC, microSDXC

Экран: 5 дюймлик, IPS, 720x1280 пикселли

Аккумулятор: 3020 мА/соат, Li-polymer

Oперацион тизим: Android 6.0 Marshmallow

Асосий камера: 13 МП, LCD-чақноқли

Олд камера: 5 МП

SIM-карта: Dual SIM (Nano-SIM + Nano-SIM/microSD)

Wi-Fi: b, g, n, Wi-Fi Hotspot, Wi-Fi Direct

USB: 2.0, Micro USB

Bluetooth: 4.1

Навигация: GPS, A-GPS, GLONASS

Булардан ташқари, юқоридаги ҳар иккала смартфон ҳам бармоқ изи сканери, компас, акселерометр, яқинлашув ва ёруғлик датчиклари каби сенсорларга эга. Улар Ўзбекистондаги уяли алоқа операторлари ишлатадиган LTE (4G) диапазонларини қўллаб-қувватлайди.

«Малика» савдо мажмуаси дўконларида ҳам сотилаётган Honor 6A модели 1 180 000 сўмдан, Honor 6C эса 1 530 000 сўмдан харид қилиш имкони мавжуд. Смартфонларни сайтимиз ҳамкорларидан шу нархларда сотиб олиш учун +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали сайтимиз менежери билан боғланинг. Илтимос, мурожаат этганингизда, нархларни ва сайтда берилган бошқа маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

Дарвоқе, шу ўринда Huawei компанияси мамлакатимизда Ucell уяли алоқа оператори билан ҳамкорликда йўлга қўйган «Совғага мегабайтлар!» акциясини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Мазкур акция доирасида расмий кафолатга эга бўлган Huawei смартфонлари ва планшетларини харид қилган абонентга Ucell алоқа оператори бонус тарзида интернет-трафик тақдим этади. Харид қилинадиган қурилма русумига қараб, абонент уч ой мобайнида ҳар ой Ucell’дан 2000 МБ ёки 4000 МБ кўринишида бонус олади.

ЎҚИНГ: Huawei смартфон ва планшетларини харид қилганларга Ucell мегабайтлар беряпти

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.