"Малика"нинг боши қотган: Redmi Note 5 ёки Honor 7X олсамми?

Xiaomi has тақдим қилган Redmi Note 5 экран томонларининг нисбати 18:9 стандартли бўлган ҳамёнбоп смартфон. Бу жиҳатдан ва бошқа техник жиҳатдан бу гаджет Huawei 2017 йилнинг кузида тақдим қилган Honor 7X'га ўхшаб кетади.

Шу муносабат билан, биз қуйида бу иккала ўрта нархли смартфонларни таққослашга қарор қабул қилдик.

Ҳар иккала смартфон металл корпусли, уларнинг ҳар иккаласининг орқа панелида бармоқ изи сканери мавжуд.

Honor 7X 5.93 дюймли ва Full HD+ (2160 × 1080 пикселли), 18:9 ўлчамли экранга эга бўлган.

Redmi Note 5 эса 5.99 дюймли, Full HD+ (2160 × 1080 пикселли), 18:9 ўлчамли дисплейга эга бўлган.

Honor 7X смартфони 8 ядроли Kirin 659 процессорига, 4 гигабайтли тезкор ҳамда 32/64 ГБ доимий хотирага эга бўлган.

Xiaomi Redmi Note 5 модели эса 2.0 Ггц частота тезлигида ишлайдиган, 8 ядроли Snapdragon 625 чипи, 3/4 гигабайтли тезкор ва 32/64 Гб доимий хотира билан таъминланган.

Honor7X бош камерасига 16 Мп + 2 Мп камера модуллари ўрантилган бўлса, Redmi Note 5 бир модулли -- 12 мегапикселли бош камерага эга бўлган.

Бироқ аккумулятор масаласида Redmi Note 5 бемалол мақтана олади: Xiaomi Redmi Note 5 учун электр токи сиғими 4000 мА соат бўлган аккумулятор танланган. Honor 7X эса электр токи сиғими 3340 мА соат бўлган аккумулятор билан кифояланган.

Девайсларнинг ҳеч бирида тезкор қувват олиш функцияси ёки USB Type C порти мавжуд эмас.

Ўқинг: Xiaomi Redmi 5: "Малика"дан "бешни олинг"!

Қуйидаги жадвал ёрдамида батафсил таққослаб кўринг:

Xiaomi Redmi Note 5

Honor 7X

Экран: 5.99 дюймли (2160 × 1080 пикселли) Full HD+, 18:9 нисбатли, 2.5D қайрилма шишаси қопланган.

5.93 -inch  дюймли (2160 × 1080 пикселли) Full HD+, 18:9 нисбатли, 2.5D қайрилма шишаси қопланган.

Чипсет: 2.0 Ггц, 8 ядроли  Snapdragon 625, Adreno 506 видео-картаси.

 1.7 Ггц 8 ядроли Kirin 659, MaliT830-MP2 видео картаси.

Тезкор хотира:  3 Гб/4Гб

4 Гб

Доимий хотира: 32/64 Гб,  microSD ёрдамида 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин.

32/64 Гб,  microSD ёрдамида 256 гигабайтгача катталаштириш мумкин.

Бош камера: 12 мегапикселли, 2 тусли LED фоточақноқ, 1.25μm пикселли.

 16 Мп + 2 МП, LED фоточақноқ.


Олд камера: 5 мегапикселли, фоточақноқ. 

8 мегапикселли. 

Алоқа имкониятлари:  2 та SIM-карта, 4G VoLTE, WiFi 802.11 b/g/n  (2.4GHz + 5GHz), Bluetooth 4.2 LE, GPS / GLONASS

2 та SIM-карта ,4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 ac (2.4GHz + 5GHz), Bluetooth 4.1, GPS + GLONASS

Бармоқ изи сканери

Бармоқ изи сканери бор.

Аккумулятор: 4000 мА соат 

3340  мА соат 

Операцион тизим:
Android 7.1.2 (Nougat)’нинг ўзлаштирилган MIUI 9 прошивкаси. 

Android 7.0 (Nougat)’нинг ўзлаштирилган EMUI 5.1 прошивкаси.

Ўлчамлари: 158.5 x 75.45 x 8.05 мм; Вазни: 180 грамм.

156.5 x 75.3 x 7.6 мм; Вазни: 165 грамм.

Процессор масаласида ...

Snapdragon 625 ва Kirin 659 чипларининг имкониятлари деярли тенг. Смартфоннинг самарадорлиги дастурий таъминот тизимининг платформага мувофиқлигига боғлиқ.

Яъни, Snapdragon процессорлари бирмунча оммалашганини ҳисобга олсак, унинг Kirin чипларидан бир оз устунлиги намоён бўлади.

Honor 7X қора, кўк ва тилла ранг корпусларда сотувга чиқарилган бўлса, Xiaomi Redmi Note 5 қора, тилла ранг, пушти-тилла, кўк ранг (lake blue) корпусларда ишлаб чиқарилмоқда.

Honor 7X моделининг 32 Гб доимий хотирага эга талқини 202 АҚШ долларидан, 64 Гб доимий хотирага эга талқини 250 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган.

Redmi Note 5 бозорга 155 АҚШ доллари (3/32), 187 АҚШ доллари (4/64) баҳосида чиқарилиши маълум қилинган.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.