Ўзбекистонда энг яхши сотилаётган хитойлик 3 смартфон
Forbes нашрида ёзилишича, айни пайтда сайёрамизда 3 миллиард нафар смартфон фойдаланувчиси истиқомат қилмоқда. Улардан 3 дан 1 қисми Apple гаджетларидан фойдаланса, яна шунча одам Хитойда ишлаб чиқарилган электроника воситаларидан фойдаланади. Ундан кейинги ўринда оммабовлик бўйича Samsung девайслари туради.
Бугун "Хитой смартфонлари" деган атама ҳам кучли смартфонлар ишлаб чиқарилувчи йирик смартфон саноатини ифодалай олади. Маълум бўлишича, Хитойда бир неча юзлаб смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар мавжуд. Улар орасида Huawei, Xiaomi, Lenovo, Oppo ва Vivo тобора оммалашмоқда.
Тиниб-тинчимас Xiaomi тинимсиз тер тўкмоқда. Ҳамёнбоп ва яхши гаджетлари билан жаҳон миқёсида миллионлаб мухлислар орттирмоқда. Пулни орқасидан чопмаслиги оқибатида Осиё ва Европа бозорларида қисқа фурсат ичида бу бренд ихлосмандлари кўпайди.
Хусусан, Ўзбекистонда ҳам Xiaomi смартфонларидан фойдаланувчилар сони тобора ошиб бормоқда. "Малика" савдо марказида ҳамкорларимиз билан ўтказган сўровимиз шуни кўрсатдики, айни пайтда Ўзбекистондаги йирик электроника савдо мажмуасида қуйидаги 3 та хитойлик смартфон модели энг кўп ва яхши сотилмоқда:
1. Xiaоmi Redmi Note 4X
2. Xiaоmi Redmi 4X
3. Xiaоmi mi5s
Xiaomi Redmi Note 4 ва Xiaomi Redmi 4X моделлари қулоқни алдаши мумкин. Умуман олганда, бир нарсани эслаб қолинг: Note қўшимчаси — бу бренднинг экрани 5,5 дюймдан катта бўлган смартфонларига нисбатан ишлатилади. Redmi қўшимчаси эса — бу смартфоннинг ҳамёнбоп эканини англатади. "X" қўшимчаси эса мана шу "олтин ўрталик"да юрадиган смартфонлар сирасига киради.
Юқоридаги гаджетларга хос умумий яхши жиҳатлар қаторида сифатли камера, сифатли платформа ва узоққа чидаб берадиган аккумуляторни, шунингдек сифатли экранни санаш мумкин.
Xiaоmi mi5s эса флагманлар қаторида туради. Шундайб ўлса ҳам, Xiaomi камтаринлик билан уни нисбатан арзонга баҳолаган. Ҳозирча бу смартфонни ишлатиб кўрганлардан оммавий шикоятлар кузатилмаган.
Қуйидаги жадвалда юқоридаги смартфонларга хос муҳим жиҳатларни санаб ўтамиз.
Смартфон номи | Xiaоmi Redmi Note 4X | Xiaоmi Redmi 4X | Xiaоmi mi5s |
Жиҳатлари | |||
Дисплей | 5,5", FullHD (1920x1080), 2.5D ҳимоя шишаси | 5", HD (1280x720) | 5,5", FullHD (1920x1080), 2.5D ҳимоя шишаси |
Чипсет | Qualcomm Snapdragon 625 (8 ядро, 2 ГГц) | 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 435 (1.4 ГГц) | 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 821 |
Видеокарта | Adreno 506 | Adreno 505 | Adreno 530 |
Камера | Бош камера: 13 Мпикс (автофокус, фоточақноқ), олд камера: 5 Мпикс | Бош камера: 13 Мпикс (автофокус, фоточақноқ), олд камера: 5 Мпикс | Бош: 12 МП, f/2.0, фазовый автофокус, 4k-видео. Олд камера: 5 МП, f/2.0 |
Операцион тизим | Android 6.0’га асосланган MIUI8 | Android 6.0’га асосланган MIUI8 | Android 6.0 + MIUI 8.0 |
Bluetooth | 4.2 | 4.1 | 4.2 LE, A2DP |
SIM карта | 2 x microSIM, биттасини microSD картаси учун ишлатиш мумкин. | 2 x microSIM, биттасини microSD картаси учун ишлатиш мумкин. | 2 x microSIM, биттасини microSD картаси учун ишлатиш мумкин. |
LTE алоқа тармоғи | 2G/3G/LTE (800/1800/2600) | 2G/3G/LTE (800/1800/2600) | 2G/3G/LTE (800/1800/2600) |
Хотира | 3/4 Гбайт | 2/3 ГБ | 4 Гбайт |
Доимий хотира | 32/64 Гбайт | 16/32 Гбайт | 32/64 |
Аккумулятор сиғими | 4100 мА соат | 4100 мА соат | 3200 мА соат |
Ўлчамлари | 151 x 76 x 8.4 мм | 139,24 мм x 69.96 мм x 8,65 мм | 145.6 х 70.3 х 8.3 мм |
Вазни | 175 грамм | 146 грамм | 145 грамм |
Баҳоси | 180 АҚШ долларидан бошлаб. | 135 АҚШ долларидан бошлаб. | 310 АҚШ долларидан бошлаб. |