«Mangu» пикcеллари: криптовалюта эмас, балки миллий криставалюта!

  •   DiMaX
  •  3543
  •  02.05.2018 19:25

«Mangu» пикcеллари: криптовалюта эмас, балки миллий криставалюта!

Барча соҳалардаги тараққиёт бугунги кунда валюта-пул муносабатларига ҳам биринчилардан таъсир этиб, нақд кўринишдаги купюралар ўрнини электрон пул бирликлари тобора эгаллаб бормоқда.

Бугун мамлакатимизда барча соҳалар каби валюта тизими ҳам янги босқичда такомиллашмоқда. Айниқса, 2017 йилнинг 5 сентябрдаги Ҳукумат қарори билан эркин конвертация тизимининг йўлга қўйилиши мамлакатимиз иқтисодиётида тарихий воқелик бўлди, дейиш мумкин. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорни имзолагани ва унга кўра, 2018 йил 1 июлдан тижорат банклари дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз мижозларга бевосита хизмат кўрсатиши, банк ҳудудига тўсқинликсиз кириш, банк ходимларидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида дастлабки маслаҳатларни олиш каби бир қанча тарихий ва ноёб имкониятлар берилмоқда.

Сўнгги вақтларда биткоин, виртуал пул, криптовалюталар ҳақида турли хабарлар пайдо бўлмоқда. Айниқса, уларларнинг қиймати жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бир неча марта ўсгани одамлар орасида криптовалюталар бозорига нисбатан қизиқиш уйғотаётган.

 

Шундан келиб чиқиб янги лойиҳа асосида яратилган «Mangu» молиявий платформаси дунё криптовалюта тизимига айнан Ўзбекистон шароитида жавоб бўла оладиган инновцион тизимдир.

2018 йилнинг 2 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети анжуманлар саройида Мangu молиявий электрон Биржаси бошқа инновацион лойиҳалар билан биргаликда Mirzo Ulug'bek innovatsiya Markazi резидентлигига расман қабул қилинди.

Ушбу лойиҳани амалга оширишдан мақсад: Республика ҳудудида контактсиз электрон тўловлар тизимини ривожлантириш ва криптовалюталардан (инглизчада: «crypto» – сирли, яширин) бутунлай фарқли тарзда – хавфсиз, улар билан баҳслаша оладиган, кафолатланган янгича криставалюта (инглизчада: «crystal» – шаффоф) тизимини маҳаллий шароитда синовдан ўтказиш ҳамда янгича реклама услуби орқали инновацион реклама платформасини ҳам шакллантиришдан иборат. Яъни, иккинчи жиҳатига кўра бу инновацион ғоя Ўзбекистондаги интернет реклама бозорини янги босқичга кўтаришга ҳам хизмат қилади.

«Mangu» электрон валюта тизими соат интервалида ҳар куни 1440 дона пиксел ишлаб чиқаради. Бир пикселнинг номинал қиймати бугунда 1000 сўм этиб белгиланган. Ҳар ойнинг 30 санасида сотилмай қолган пикселлар тизим томонидан нолга тенглаштирилади.

Муомалага чиқарилаётган пикселлар таклифидан харид талаби ошиб кетганида дастур таҳлилига кўра курс автоматик тарзда ўзгариб, ишлаб чиқариш жараёни вақтинча тўхтатилади ва «Сотув кунлари» эълон қилинади.

Бунда «Mangu» ўз инвесторларига курс ўзгариши ва «Сотув кунлари» бошлангани хабарини беради. Пиксел талабидаги харидорларга эса инвесторлардан янги нархда сотиб олинган пикселлар «PayMe» ёки «Visa» тизимлари орқали воситачилик ҳаққисиз ўтказилади.

Жараёнда инвесторлар ўзлари эгалик қилаётган пикселларнинг ҳаммасини ёки бир қисмини сотишлари мумкин.

72 соат мобайнида бўлиб ўтадиган «Сотув кунлари» ниҳоясига етгач, система пикселлар ишлаб чиқаришни давом эттиради.

Платформанинг қўшимча имконияти эгаллаб турилган жой ўз инвесторларига PR ва реклама вазифасида хизмат қилади.

«Mangu» – дивидент ваъда қилинмаган, курс ўзгариши ҳисобига фойда келтирувчи электрон биржа облигацияси, қонуний тартибда, шахси аниқ субъектга сотилаётган реклама учун жой, умумий сони чеклангани сабаб тобора нархи ошиб бориши кутилаётган синмайдиган акция, тасодифий танлов орқали харидорларини пул маблағлари билан тақдирлаб борувчи инновацион ташкилот заёми демакдир.

Мangu пикселларига харидор бўлиш Сизни келажакка дахлдор этиб, иқтисодий фойда ҳам келтиради.

«Mangu» – талабга кўра нархи кўтарилиб борувчи электрон валюта тизимига асосланган ва уч жиҳатига кўра бошқа криптовалюталар билан баҳслаша олади.

Биринчидан – аниқ. «Mangu» – мураккаб алгоритмлар асосида ишловчи криптовалюталар авлодини такрорламайди. Ҳар қандай инсон тушуниши осон бўлган шаклда, яхлит платформада ишлаб чиқилган. Саноғи аниқ – «M» тангаси ичида 1017125 дона ўзгармас пиксел жойлашган. Амалда пикселлар таклифи чеклангани сабабли талаб тобора ортиб бориши кутилади.

Иккинчидан – шаффоф. Ушбу тизимдаги нарх кўтарилишини харидорларнинг талаби ортиб бориши белгилайди. Бир марталик тўловдан сўнг, уларнинг пуллари ўзларининг орасида айланади. Пикселларга эгалик қилаётганлар билан шартнома тузилиши ва харидорлар ўзини танитиши шартлиги, биткоинлардан фарқли равишда, ноқонуний пул алмашинувларига йўл бермайди. «Mangu» электрон биржасидаги барча пикселлар сотиб юборилгач, биржа «Автопилот» режимида фақат ўзаро олди-сотди муносабатларининг ўзидагина такомиллашади.

Учинчидан – оргинал. «Mangu»даги пикселлар ҳатто реклама бозорида ҳам катта шав-шувга сабаб бўлиши кутилаётган платформага ҳам айланиши мумкин. Чунки харидорлар ўзлари эгаллаб турган пикселларга

Пикселлар эгалари уларга «Реклама тўғрисида»ги ва бошқа қонунларга зид бўлмаган исталган баннерларини ўрнатишлари мумкин бўлади. Чинакам янгилик сифатида кириб келган платформа эса интернет кузатувчиларининг диққат марказидан тушмаслиги аниқ.

Mangu.uz молиявий сайти бугунги иқтисодий глобаллашув замонамизда интернетдаги криптовалюталар бўҳронига иммунитет бўлиб хизмат қилиши учун ишлаб чиқилган виртуал валюта ғоясидир. Келгусида блокчейнлар ривожлантирилиб, биткоинлар юртимизга кириб келадими-йўқми, бундан қати назар «Mangu» молиявий сайти жамиятимизнинг виртуал дунёсида ўз сўзини айта оладиган севимли тизимга айланиши шубҳасиз. Бу ғоя ўз навбатида мамлакат иқтисодиёти, молия, пул сиёсати, маркетинг ва реклама бозорини жаҳон андозалари асосида янги кўриниш олишига ҳам муносиб ҳисса қўша олади.

Мangu секинлик билан, аммо номига мос равишда давом этувчи мисли кўрилмаган иқтисодий инновацион лойиҳадир. Мақсадимиз: заём шаклидаги, ишлаш услуби эса биткоинларни эслатувчи ноодатий реклама платформасига жисмоний ва юридик шахсларнинг бўш турган маблағларини жалб этиш ва уларга имкониятлар тақдим этиш орқали инфляция таъсир этмайдиган, фоизларсиз электрон пул айланиш тизимига асос солишдан иборат. Олдимизда платформани интернетнинг барча талаблари даражасида аъло тизимга айлантириш ва нол фоизлик Мangu тўлов тизимини яратиш каби олий вазифалар турибди. Платформа босқичма-босқич тарзда майнинг, блокчейнлар билан ишлаш тизимига ўтади. Зеро, давлатимиз Раҳбари айтганларидек, «Инновация – бу келажак дегани»!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!