Марҳамат, сўровнома натижалари!

  •   DiMaX
  •  2007
  •  27.06.2017 15:10

Марҳамат, сўровнома натижалари!

Хабарингиз бор, сайтимиз ўқувчилари орасида Apple ҳамда Samsung орасидан қай бирини хуш кўрувчилар кўпроқ эканлигини аниқлаш учун сўровнома ташкил этган эдик. Энди унинг натижалари билан танишамиз.

Мазкур сўровномада (https://goo.gl/forms/3bElxKqSQWcRjctf2 манзилида) кўплаб мухлисларимиз қатнашишди, аввало уларнинг барчасига ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Қолаверса, техник сабабларга кўра сўровнома натижаларини ваъда қилинган пайтда эълон қилиш имкони бўлмади, бунинг учун сиз азизлардан узр сўраймиз.

Хулласи калом, шу пайтгача жами 4662 марта жавоб берилган. Унинг натижаларига назар солсак, Apple компанияси 82,1% овоз билан яққол етакчиликни эгаллаб турибди! Samsung’ни ёқлаб берилган овозлар эса 17,9 фоизни ташкил этган.

Энди овоз беришлар динамикасига ҳам бир нигоҳ ташлаймиз. Унга кўра, энг кўп овоз берилган сана – 24 июнь бўлиб турибди.

Айтиш керакки, бу саҳифада айни дамда ҳам овоз бериш имконияти сақланиб турибди, бироқ мазкур хабаримиз билан сўровнома якунига етганлигини маълум қиламиз. Шу билан бирга, сўровномада берилган овозлар фойдаланувчиларнинг фикрини холис акс эттираётганлигини, унинг натижаларига Terabayt.Uz сайтининг алоқаси йўқлигини ҳам таъкидлаб ўтамиз.

Унда иштирок этган, дўстларига тавсия қилган барча-барчага яна бир бор раҳмат, деймиз. Биздан узоқлашманг – олдимизда яна кўплаб қизиқарли сўровномалар, мақола ва хабарлар кутяпти.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!