Марк Зукербергнинг Ҳарвард битирувчиларига мурожаати

Марк Зукербергнинг Ҳарвард битирувчиларига мурожаати

Facebook асосчисининг 25 май куни Ҳарвард университетида университет даражасини олиш чоғида қилган чиқишидаги фикрларидан намуналар.

“Улкан муваффақиятлар инсонда муваффақиятсизликка учраш эркинлигининг борлиги боис содир бўлади. Facebook менинг биринчи уринишим эмас. Унгача ўйинлар, чат тизимлари, таълим ресурслари ва мусиқий плеерлар яратиб кўрдим. Агар оилам менга илк муваффақиятсизликларга учрашим учун эркин шароит яратиб бермаганида, мен бу ерда ҳозир бўлмаган бўлар эдим.

Ҳаётда ҳамма ҳам рад этилади. Ж.К. Роулингнинг “Ҳарри Поттер”и чоп қилингунига қадар 12 марта рад қилинган. Ҳатто, Beyoncé ҳам таниқли ‘Halo’ ҳитига қадар юзлаб омадсиз қўшиқларни яратган.

Бугун тадбиркорлик имкониятлари ошиб бораётган бир пайтда, кўплаб ғояларни синаб кўриш мумкин. Аммо, модомики, ўзингизда мавжуд ғояни амалга ошириш учун эркин эмас экансиз, имкон мавжуд эмас экан — охир-оқибат ютқазасиз.

Мен айнан шунинг учун Ҳарвардни ташлаб кетиб, 10 йилда миллиардлаб доллар топган бўлсам, миллионлаб талабалар ўз бизнесларини ташкил қилиш у ёқда турсин, ҳатто кундалик эҳтиёжлар учун қарзларини тўлай олмайдилар. Яъни, бу — жамиятимиздаги бугунги адолатсизлик.

Биздан аввалги аждодлар сайлов ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқлари учун курашишган. Бугунги авлод эса ғояларини ҳаётда татбиқ этиш тенглиги учун курашишмоқда. Бугун ҳар кимга ғоясини татбиқ этиш эркинлиги берилиши керак. Яъни, ҳар бир одамга ўзидаги ғояни амалга ошириши учун зарур маблағ ажратилиши керак. Бу — ҳозирги авлод учун зарур янги ижтимоий шартнома. Айниқса, автоматлаштириш оқибатида иш ўринлари йўқ бўлиб кетаётган бир пайтда, биз кўпроқ янги иш ўринлари яратишга ҳаракат қилишимиз керак.

Барчага мақсади ортидан бориш эркинлигини бериш — текинга битадиган иш эмас. Жаҳонда одамлар ўртасидаги иқтисодий тафовут ва нотенгликни бартараф қилиш учун ўзига тўқ сахий одамлар масъулдирлар.

Ҳаётда ўз йўлини топишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бугунги авлод олдида турган муҳим вазифа — ҳар кимга мақсадини англаш ва унинг ортидан бориш ҳиссини, журъатини берадиган жамиятни яратишдир”.

Эслатма: Зукерберг ва унинг турмуш ўртоғи Присцилла Чан иқтисодий нотенгликка қарши курашувчи “Chan Zuckerberg Initiative” хайр-саховат лойиҳасини амалга ошириб келишмоқда.