Master Android – мобил иловалар ясашни ўргатувчи илова!

  •   DiMaX
  •  9639
  •  14.09.2017 13:43

Master Android – мобил иловалар ясашни ўргатувчи илова!

Дастурчиликни ўрганишнинг ўзгача усули

Бугунги кунда дастурлашни ўрганиш учун юртимизда турли ўқув курслари очилган, бундан ташқари, шу мақсадга йўналтирилган онлайн сервислар ҳам мавжуд. Бугун эса сизни дастурлашга ўргатувчи Master Android иловаси билан таништирмоқчимиз.

Ушбу дастур Android операцион тизими учун иловалар яратишни ўрганиш истагида бўлган ҳар бир толиби илмга мўлжалланган. Унинг ҳар бир дарсида мавзу бўйча назарий қисм ва мавзуга доир амалий намуналар келтирилади. Бундан ташқари, фойдаланувчилар учун ўзлари ўрганаётган дарсда келтирилган баъзи мураккаб дастур кодларини ўз телефонига сақлаб олиш имкони мавжуд.

Master Android иловаси «Darslar», «Yuklab olish» ҳамда «Manbalar» бўлимларини ўз ичига олади. У оффлайн тарзда ишлайди, яъни иловадан фойдаланиш учун интернетга уланган бўлишингиз шарт эмас.

Дастурнинг афзалликлари

Дастурлашни Master Android иловаси орқали ўрганишнинг бир қатор қулайликлари мавжуд. Улардан асосийлари қуйидагилардир:

— Ҳар бир дарсдаги назарий маълумотларнинг тўлиқ ёритиб берилганлиги;

— Дарсларни ўрганиш жараёнида амалий дастурларни тузишга намуналар келтирилиши;

— Амалий дастурларни тузиш жараёнининг қадамма-қадам кўрсатиб берилиши;

— Дарсда берилган маълумотларни ҳажмига кўра бир нечта қисмларга ажратилган ҳолда ўргатилиши;

— Фойдаланувчиларда ҳар бир компонентанинг қўлланилиш усуллари ҳақида амалий кўникма ҳосил қилиши;

— Мураккаб дастур кодларини қурилма ҳотирасига юклаб олиш имконияти;

— Android ишлаб чиқувчилар учун зарурий манбалар билан таништириб бориши;

— Иловадан қандай фойдаланиш ҳақида тушунарли йўриқнома берилганлиги.

Дастурнинг бўлимлари

Master Android дастури қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

«Darslar» – бу бўлим 35 та дарсдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири назарий қисм, дарс мавзуси доирасида тўлиқ ёритилган дастур кодлари ва амалий намуналардан иборат. Амалий намуналар орқали фойдаланувчи дарс давомида ўргатиладиган мавзунинг қўлланилиш ўринларини билиб олади. Намуна сифатида берилган дастур кодлари фойдаланувчиларда дастур ёзиш кўникмаларини шакллантириш учун мўлжалланган.

«Yuklab olish» – мазкур бўлимда фойдаланувчига мураккаблик туғдириши мумкин бўлган 47 та дастур кодини мобил қурилма хотирасига юклаб олиш имкони мавжуд. Бу эса фойдаланувчи дарсда келтирилган дастур кодидан нусха олиш орқали Android studio муҳитида ишлатиб кўриш имконини беради.

«Manbalar» – ушбу бўлимда ҳар бир Android дастурчиси учун зарур бўладиган 20 дан ортиқ интернет манбалари келтирилган. Бу бўлим ишлаб чиқувчилар учун савол-жавоб форумлари, дастурлаш соҳаси бўйча ишга таклифлар, Android қурилмалар ва иловалар ҳақида мунтазам маълумот бериб борувчи сайтлар ҳақидаги керакли ахборотларни ўз ичига олган.

Дастур номи: Master Android

Талаб этиладиган тизим версияси: Android 4 ёки ундан юқори

Ҳажми: 12.9 МБ

Ишлаб чиқувчи: Milestone Systems

Электрон почта: [email protected]


Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.