Mate 10'нинг арзон — "Lite" талқини тақдим қилинди

Mate 10'нинг арзон —

Huawei компанияси поёнига етаётган ҳафтада Мюнхенда Mate 10 туркумига кирувчи флагманларини тақдим қилган эди. Гарчи, кутилган бўлса ҳам, мазкур намойишда бу флагманларнинг арзон талқини бўлган Huawei Mate 10 Lite негадир тақдим қилинмади.

Huawei компанияси куни кеча Mate 10 Lite моделини ортиқча шовқин-суронларсиз тақдим қилди.

Смартфон ўлчамлари: 156,2 x 75,2 x 7,5 мм, вазни — 164 грамм.

Huawei Mate 10 Lite 5,9 дюймли дисплейга эга бўлган. Ундаги пикселлар сиғими флагманлар каби Quad HD сиғимли, яъни 2160х1080 та белгини ташкил қилади. Яъни, Full HD+.

Смартфондаги бош камера 16 Мп ва 2 Мп сиғимли сенсорлари бирикмасидан иборат бўлган. Бош камерага эса 16 Мп ва 2 Мп сиғимли объективлар танланган.

Девайс орқа панелида бармоқ излари сканери жойлаштирилган. Huawei Mate 10 Lite Android 7.0 Nougat тизимида ишлайди.
Гаджетнинг аккумулятори 3340 мА соат токни жамлай олади.

Тўлиқ металл корпусли Huawei Mate 10 Lite самарадорлиги учун 8 ядроли Kirin 659 процессори масъул. Бу чипнинг частота тезлиги 2,3 ГГц. Ундаги тезкор хотира 4 гигабайтли, доимий хотира 64 гигабайтли. Доимий хотирани microSD орқали 256 гигабайтгача катталаштириш мумкин.

Юқори талқиндаги селфи камера учун битта сенсор танланган бўлса, Huawei Mate 10 Lite олд камераси 13 Мп ва 2 Мп аниқлигидаги модулларга эга бўлган.

Huawei Mate 10 Lite Европа смартфон бозорида $470 АҚШ долларидан сотилади. Энг қизиғи, худди шу модел бош ном билан турли бозорларда аллақачон сотувга чиқарилган. Мисол учун, Maimang 6, Малайзияда Nova 2i, Ҳиндистонда Honor 9i номлари билан сотилмоқда. Хитойда Maimang 6 $364 доллардан савдога чиқарилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.