Mate 10 самарадорликда олган балл ваҳимали бўлиб чиқмади

Mate 10 самарадорликда олган балл ваҳимали бўлиб чиқмади

Шу кунларда эътиборга тушган Huawei Mate 10 флагмани самарали ишлашда бугунги смартфонларни ортда қолдиради, деган маълумот бир оз аввал тарқалган эди. Жумладан, 8 ядроли Kirin 970 чипсети маълумотларни 10 нанометрли техник жараёнда қайта ишлаши ва нейронли ўтказгичларга эгалиги, "сунъий интеллект" жорий қилингани билан ўзига хос ва унинг самарадорликда планшет ва ноутбуклар билан беллаша олиши маълум қилинган.

Ишлаб чиқарувчининг берган ваъдаларига кўра, Mate 10 платформаси янги авлод iPhone смартфонлари билан рақобатга киришади. Шунга кўра, барча самарадорликни аниқлайдиган тестлардан қандайдир самовий рақамлар кутаётган эди. Яқинда "Huawei BLA-L29" номи билан Geekbench'да имтиҳон топширган Mate 10 тўплаган балл у қадар ҳам ваҳимали бўлиб чиқмади.

Ҳозирча тақдим қилинмаган смартфон бир ядроли тестда 1900 балл, кўп ядроли тестда эса 6206 балл тўплади. Кўриниб турибдики, "хитойлик ақлли юракча"га Apple процессорлари билан беллашишга ҳали бор.
Маълумот учун атйамиз, Apple A11 Bionic чипи ўрнатилган iPhone 8 бу тестда 4195 (бир ядронинг ишлаши) ҳамда кўп ядроли тестда 10005 балл тўплаган. Samsung Galaxy S8 эса бир ядроли тестда 1965, кўп ядроли ишлашда 6494 балл тўплаган.

Тўғри, ҳозирча бу бирламчи натижалар ва тақдимотдан сўнг Huawei Mate 10 бундан юқорироқ балл тўплаши аниқ. Бироқ, бу натижалар ҳозиргисидан у қадар ҳам катта фарқ қилмаслиги мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.