Mate X – Huawei’нинг яна бир флагман смартфони!

  •   DiMaX
  •  530
  •  13.02.2018 11:08

Mate X – Huawei’нинг яна бир флагман смартфони!

Европа Иттифоқининг Интеллектуал мулк бошқармаси сайтида қизиқарли маълумот пайдо бўлди. Huawei компанияси унда янги – Mate X савдо белгисини рўйхатдан ўтказди. Бу ном «Мобил телефонлар; смартфонлар» бўлимига киритилган.

ЎҚИНГ: Ромсиз Huawei P20 Lite’нинг ҳар томонлама «жонли» суратлари ва видеоси тарқалди

Эҳтимол, Mate X дегани Huawei Mate 10 флагманининг яхшиланган версиясидир. Шунингдек, у мутлақо янги смартфон бўлиши ҳам мумкин.

Қизиғи шундаки, Huawei маҳсулотлари орасида аллақачон шунга яқин номдаги қурилма мавжуд. Яъни, ўтган йили тақдим этилган Huawei Matebook X ноутбуки. Хитойлик компания нега ўзаро ўхшаш номда гаджетлар чиқаришга қарор қилган экан?

Mate X смартфони купертинолик гигантнинг iPhone X суперфлагманига ўзига яраша жавоб бўлиши ҳам мумкин. Агарда хитойлик корпорация чиндан ҳам шу номда смартфон тайёрлаган бўлса, унинг тақдимотини Mobile World Congress 2018 кўргазмаси доирасида ўтказиши эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: Huawei ҳам Apple ва Google'дек "ҳаводан пул қилиш"ни бошлади

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.