MDC Prime Lite – бундан арзони фақат текин бўлиши мумкин

  •   DiMaX
  •  2210
  •  17.05.2018 17:15

MDC Prime Lite – бундан арзони фақат текин бўлиши мумкин

Ҳали ҳам яхши смартфонларнинг нархи осмонда бўлади, деб ўйласангиз, бу фикрингизни ўзгартириш учун бизда ажойиб сабаб бор! Бугун биз сизга Ўзбекистон бозорида тақдим этилган қўш камерали ва ромсиз экранли MDC Prime Lite смартфони ҳақида маълумот берамиз. Смартфоннинг нархи 790 минг сўм атрофида!!! Ноёб дизайнга эга бўлган MDC Prime Lite смартфонига нақ 3 та камера ўрнатилган: 2 та асосий ва 1 та селфи-камера!

ЎҚИНГ: MDC Prime Lite – Ўзбекистондаги энг ҳамёнбоп қўш камерали смартфон

Қўшалоқ асосий камеранинг аниқлиги 13 + 0.3 Мп, бунда иккинчи камера телефон орқали боке эффектини ҳосил қилиш (орқа фонни чаплаш) учун хизмат қилади. MDC компанияси ушбу моделга Samsung ISOCELL камера модулини ўрнатган бўлиб, бу технология пикселларнинг ўзаро чапланиб кетишини 30 фоизга камайтиради ва бошқа CMOS BSI сенсорларга қараганда ранг тўйинишини 30 фоизга оширади, шу туфайли у орқали олинган расмларнинг сифати бошқаларга қараганда яхшироқ чиқади. Яна бу модулга янги RWB (Red-White-Blue) ранг фильтри ҳам қўлланилган, бу эса кам ёритилган шароитда суратга олганда сигнал/шовқин нисбатини 3 дБга кучайтиради. Камера апертураси f/2.2 га тенг бўлиб, бу кўрсаткич модулга кўпроқ ёруғлик ўтишини таъминлайди ва натижада расмларнинг ўткирлигини кучайтиради. Намойиш бурчаги 90 градус.

Олд камера ҳам Samsung томонидан ишлаб чиқарилган сенсор қўйилган, аниқлиги 8 мегапикселли. Инсоф билан айтиш керак, бундай ҳамёнбоп нархдаги смартфон учун бу анча яхши кўрсаткич. Унда ҳам бир қатор суратга олиш режимларидан фойдаланиш мумкин.

Хулоса ўрнида гапирадиган бўлсак, MDC Prime Lite ўз нархи учун жуда ғаройиб ва арзирли смартфон! Унинг камераларидан ташқари бошқа хусусиятлари ҳам ёмон эмас (металл рамка, 5.2 дюймли HD-экран, 4 ядроли процессор, 2/16 ГБ хотира). Энг қизиғи, MDC ўз смартфонлари учун 1 йиллик бепул кафолат хизматини ҳам йўлга қўйган.

Батафсил маълумот учун телефон: +99871-203-33-00

MDC Prime Lite моделининг техник хусусиятлари:

  • Дисплей: 5.2 дюйм, HD форматида, IPS, 282 ppi
  • Камера: асосий – 13+0.3 МП (Samsung ISOCELL), олд камера – 8 МП (Samsung ISOCELL), апертура – f.2.2
  • Хотира 2/16 ГБ (microSD 128 ГБгача)
  • Аккумулятор – 2750 мА/соат.
  • Процессор: 4-ядроли Mediatek MT6737, 1.3 ГГц. ARM Mali-T720 MP2, 550 MHz, 28nm
  • Бармоқ изи сканери
  • 4G стандарти қўллови.

ЎҚИНГ: YouTube-каналимизга қўшилинг – MDC Prime Lite видеотавсифи жойланди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!