MDC Uzbekistan компанияси Блогерлар чемпионати учун махсус соврин ажратди

  •   DiMaX
  •  2078
  •  13.04.2018 13:30

MDC Uzbekistan компанияси Блогерлар чемпионати учун махсус соврин ажратди

Смартфонлар ишлаб чиқарадиган MDC бренди Блогерлар чемпионати учун «Ҳамёнбоп смартфонлар ҳақидаги энг яхши тавсиф-блогпост» номинациясини жорий қилди.

Ҳозирги кунга келиб жаҳонда мобил технологияларга бўлган талаб шиддат билан ўсиб бормоқда. Шундай юқори талабни ҳисобга олган ҳолда, кўплаб технологик компаниялар истеъмолчиларга маъқул техник хусусиятларга эга ҳамёнбоп қурилмаларни ишлаб чиқармоқда. Табиийки, бундай ёндашув мобил технологиялар соҳасида кўплаб трендларни юзага келтирмоқда.

ЎҚИНГ: Бозорларимиздаги арзон смартфонларнинг нархлари ва хусусиятларини солиштирамиз

«Ҳамёнбоп смартфонлар ҳақидаги энг яхши тавсиф-блогпост» номинацияси учун чемпионат иштирокчиларидан айни кунда тақдим этилган ёки этилаётган яхши техник параметрлар билан таъминланган ҳамёнбоп (!) смартфон(лар) тўғрисида ёзилган таҳлилий ёритилган матнли тавсифлар (ичида фото, видео, графика элементлари билан) шаклидаги материаллар қабул қилинади. Тавсифда смартфоннинг хусусиятлари батафсил ва таққосан кўрсатилган бўлиши керак. Материалнинг сифати ва баён усулига алоҳида эътибор берилади.

Номинация ғолиби ахборот технологияларини ўзбек тилида ёритиб келаётган таниқли «Terabayt.uz» нашри таҳририяти томонидан аниқланади. Мазкур номинация бўйича Блогерлар чемпионати иштирокчилари орасидан бир нафар ғолиб бўлиши мумкин. Номинация ғолиби қўшалоқ камера ва HD-экран билан жиҳозланган, ноодатий дизайндаги MDC Prime Lite смартфони билан тақдирланади.

ЎҚИНГ: YouTube-каналимизга қўшилинг – MDC Prime Lite видеотавсифи жойланди!