Meizu 15’дан ташқари, Meizu 16 туркуми флагманлари ҳам тайёрланяпти!

  •   DiMaX
  •  921
  •  19.03.2018 10:53

Meizu 15’дан ташқари, Meizu 16 туркуми флагманлари ҳам тайёрланяпти!

Хитойнинг таниқли смартфонсозларидан бири – Meizu компанияси ўзининг янги – Meizu 15 туркуми қурилмаларидан ташқари, яна Meizu 16 туркуми флагманларини ҳам тайёрламоқда. Б ҳақда компания асосчиси Хуан Чжан маълумот берди, деб ёзади GizChina нашри.

ЎҚИНГ: Тақдим этилмаган Meizu mblu E3 смартфонини Galaxy S9+ билан таққослашди (+видео)

Ушбу ишлаб чиқарувчи ўзининг Meizu 15 туркуми смартфонларини 2018 йилнинг апрелидаёқ тақдим этишни режалаштирган. Компания раҳбарининг сўзларига кўра, улар «фойдаланувчилар кўп йиллар давомида қайтишни истайдиган» телефонлар бўлади. Meizu 16 туркуми эса «буткул рақамли ёндашув»ни намоён этади.

Булардан ташқари, Хуан Чжан ўн олтинчи авлод смартфонларнинг тақдимот вақтини ҳам маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Meizu 16 туркуми ҳам шу йилнинг ўзида – август ойида намойиш этилади. Бу гаджетлар ҳақидаги бошқа маълумотлар ҳозирча сир тутилмоқда.

ЎҚИНГ: Meizu'нинг юбилей смартфони iPhone X'дан зўр!

Интернетда тарқалган миш-мишларга қараганда, Meizu 15 туркуми учта моделдан иборат бўлади: Meizu 15, 15 Lite ҳамда 15 Plus. Булардан охиргиси 6 дюймлик дисплей, илғор Samsung Exynos процессори, 6 ГБ тезкор хотира, 64/128 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Шунингдек, бу моделга Android Nougat базасидаги Flyme 7 прошивкаси ўрнатиб чиқарилади.

Meizu 15 ҳамда 15 Lite смартфонларига эса Snapdragon 600 чипсети қўйилиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Етакчи смартфонсозлар уддалай олмаган технологияни Meizu қойиллатди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!