Meizu 16’нинг нархи маълум бўлди

  •   Saroy
  •  1917
  •  25.06.2018 14:59

Meizu 16’нинг нархи маълум бўлди

Хитой ишлаб чиқарувчилари ўзларининг юбилей смартфони – Meizu 15’нинг тақдимотидан кейин, навбатдаги модели — Meizu 16’ни ҳам чиқаришга киришиб кетишди. Навбатдаги қурилма ҳақида баъзи янгиликлар ҳам маълум бўлганди.  Энди эса қурилманинг нархи ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлди.

Weibo ижтимоий тармоғида ёзилишича, Meizu компанияси  Бош директори Джек Вонг (Jack Wong) янги қурилма 600 доллар атрофида бўлишини малум қилган. Кўриниб турибдики, гаджетнинг нархи арзон эмас, лекин унинг рақиблари OnePlus ва Xiaomi Mi8 лар ҳам у ёқ, бу ёғи билан шунча туради.

ЎҚИНГ: Meizu X8 энди Snapdragon 710 билан таъминланди

Сўнгги тарқалган хабарларга қараганда, девайс иккита моделдан иборат бўлади, улар Meizu 16 ва Meizu 16 Plus. Оддий версияси Snapdragon 710 чипи,  20 Мп + 12 Мп бўлган қўш камера,  сиғими 3080 мАч батарея,   қуввати 24 Вт бўлган тез қувватлантиргич қурилма – Super Cold mCharge билан жиҳозланади. Ўз навбатида, қиммат версияси эса Snapdragon 845 процессори, учталик камеру, тез ва симсиз қувватлантиргичга эга 3600 мАч сиғимли батарея билан таъминланган.

Иккала қурилма ҳам августда сотувга чиқарилади.

ЎҚИНГ: Meizu 15 Lite Terabayt.uz’да синовдан ўтмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!