Meizu 16: сопол корпусли арзон смартфон тақдим этилди

  •   Saroy
  •  1262
  •  20.09.2018 17:15

Meizu 16: сопол корпусли арзон смартфон тақдим этилди

Meizu яқинда янги 16 чи флагман линейкасини намойиш этган эди. Мазкур смартфонларнинг асосий хусусияти бу, экраннинг ўзига жойлаштирилган бармоқ излари сканери бўлди, десак асло хато қилмаган бўламиз  Энди флагманнинг бюджетли версияларини ҳам анонс қилиш вақти келди чамаси. Ушбу смартфон  Meizu 16X бўлди. Дарвоқе, бу модель айрим мамлакатларда, масалан Россияда шунчаки,  Meizu 16  деб аталмоқда.

Мазкур смартфоннинг корпуси сополдан қилинган ва  6-дюймоли AMOLED-дисплейи билан таъминланган (роми кичкина), унинг формати  Full HD+. Meizu 16 ташқи кўринишидан  аввалги авлод моделларини қарийб тўлиқ такрорлаган, бармоқ излари сканери унда ҳам экранга жойлаштирилган.

Шунингдек, Meizu 16 катта авлод моделларидан иккиталик камерани ҳам мерос қилиб олган, унинг формати 20+12 Мп. Объектни каттартирадиган ва янада сифатли портрет қилиш учун махсус дастурли гибрид зум ҳам бор.

Асосий тежамкорлик аппаратнинг ичида дейиш мумкин. Meizu 16 процессори ҳам унчалик қиммат саналмайди. У тезкор хотираси 6 Гигабайтли Snapdragon 710. Қурилманинг ички  хотираси  64 ГБ. Аккумулятори сиғими жиҳатидан  худди  Meizu 16 флагманикидек, яъни, 3000 мАч.

Meizu 16’нинг нархи расман эълон қилинмаган. Аммо савдога 20 октябрда чиқиши маълум.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.