Meizu 16: уни имо-ишора билан ҳам бошқариш мумкин

  •   Saroy
  •  1124
  •  29.06.2018 16:18

Meizu 16: уни имо-ишора билан ҳам бошқариш мумкин

Август ойида  янги Meizu16  модели сотувга чиқади, ҳозирча эса оммавий ахборот воситаларида  компаниянинг янги смартфони ҳақида гап-сўзлар тарқалмоқда. Масалан. Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида қурилманинг интерфес тасвири намойиш қилинди, фойдаланувчилар гаджетни қандай бошқариши ҳам кўрсатилган.

Созлагичда учта навигация тизими бўлади. Биринчи — бу Android навигациясининг стандарт тизими,  танлаш чоғида экранда орқага, уйга клавиши ва кўп функционалли тугма  пайдо бўлади. Иккинчиси — mBack технологияси. Meizu компаниясининг раҳбари Хуан Чжаннинг таъкидлашича, дастурчилар  уни янада мукаммашлаштириш устида иш олиб бормоқда.  Эътибор беринг: Meizu 16’нинг бирорта ҳам суратида механик тугмача йўқ, бундан шундай хулосага келиш мумкинки, у экран остидаги бармоқ излари сканери билан бирлаштириб юборилган.

ЎҚИНГ: Meizu X8 смартфони: нархи маълум бўлди, рақиби ҳам

Учунчиси эса,  бу — қурилмани имо-ишора билан бошқаришдир. Унинг қандай ишлаши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ, лекин гап-сўзлар ўз исботини топса,  16 чи модель Meizu’нинг шундай технологиядаги илк смартфони бўлади.

Миш-мишларга қараганда,  Meizu 16 асосий қўш камерага эга бўлади, у чақноқ-ҳалқа ва Snapdragon 710 чипи билан таъминланади. Унинг акаси Meizu 16 Plus эса Snapdragon 845 чипи билан таъминланади. Иккаласида ҳам мис трубаорқали совутиш тизимига эга. Янги қурилмаларнинг нархи 469–666 АҚШ доллари атрофида бўлади, дейилмоқда.

ЎҚИНГ: Meizu 16 ва 16 Plus: нархлар флагманчасига бўлади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!