Meizu 16X иккиталик камераси билан: сенсори Sony IMX380 ва IMX350

  •   Saroy
  •  935
  •  15.09.2018 15:15

Meizu 16X иккиталик камераси билан: сенсори Sony IMX380 ва IMX350

Meizu 16X смартфонининг анонсигача тўрт кун қолди. Айни пайтда ишлаб чиқарувчи қурилма камераси тафсилотлари постерини эълон қилди.

Смартфон иккиталик асосий камера билан таъминланади. Тасвирга қараганда, девайс Sony IMX380 и IMX350 модулини олади. Буни шу нарса ҳам тасдиқлаб турибдики, Meizu 16 ва Meizu 16 Plus’да ҳам худди шундай камера бўлади, деган гап сўзлар тарқалган. Бундан ташқари, Meizu 16X  фотографияларни унчалик яхши кўринмайдиган шароитларда ҳам сифатли қайта ишлайдиган ArcSoft технологияси билан таъминланади.

ЎҚИНГ:Meizu M8: расмини кўрмоқчимисиз, марҳамат!

Флагманнинг анчайин соддалаштирилган версияси 6-дюймли AMOLED-матрицаси билан жиҳозланади, унинг формати 2160x1080 пикселли бўлиб,  Snapdragon 710 чипи ўрнатилган. Смартфон экранида бармоқ излари сканери жойлашган. Бундан ташқари, янги  қурилма 6 ГБ ОЗУ, 64/128 ГБ ПЗУ’га эга бўлади. Асосий камераси 12 Мп + 20 Мп ва  аккумулятори тезкор зарядкада  3100 мАч сиғимига эга бўлади. Meizu 16X смартфонининг нархи 300 доллар атрофида бўлади ва ҳали анонслаштирилмаган Xiaomi Mi 8 Youth смартфони билан рақобатлашади.

ЎҚИНГ:Арзонлаштирилган Meizu смартфонларини Terashop.uz’дан олинг – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 14 сентябрь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!