Meizu A5 – юз долларлик янги смартфон!

  •   DiMaX
  •  2153
  •  03.07.2017 17:51

Meizu A5 – юз долларлик янги смартфон!

Meizu компанияси Хитойда ўзининг янги – А сериясига мансуб илк смартфонини тақдим этди. Бу – ҳамёнбоп Meizu A5 моделидир, деб ёзади Ferra.ru.

Мазкур смартфон диагонали 5 дюймга тенг HD (720x1280 пикселли) дисплей билан жиҳозланган. Унинг асосий камераси 8, олд камераси эса 5 мегапикселли.


Meizu A5 тўрт ядроли MediaTek MT6737 процессорида ишлайди. Унинг тезкор хотираси 2 гигабайт, ички флеш-хотираси эса 16 гигабайт ҳажмга эга. Шунингдек, қурилмага 128 ГБгача ҳажмдаги microSD хотира картасини қўйиш имкони мавжуд. Аккумулятори ҳам чакки эмас – 3060 мА/соат сиғимга эга.

Ушбу гаджет иккита SIM-картани, LTE, Wi-Fi (802.11 a/b/g/n), Bluetooth 4.1 LE, GPS ва ГЛОНАСС тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Унинг ўлчамлари 144х70,5х8,3 миллиметрни, вазни эса 140 граммни ташкил этади. Девайс Android базасидаги Flyme 6 фирма қобиғи бошқарувида ишлайди.

Смартфонга 699 юань миқдорида нарх белгиланган, бу эса 103 АҚШ долларига тўғри келади.
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!