Meizu Google Play прошивкасидан воз кечмоқда

Meizu Google Play прошивкасидан воз кечмоқда

Meizu компанияси Европа смартфон бозори учун ишлаб чиқарилаётган гаджетлари прошивкасида Google хизматларини ўрнатмасликка қарор қилди. Meizu’нинг бу минтақадаги фойдаланувчилари тизимни яқин орадаги янгилашдан сўнг смартфонларида қидирув гигантининг анъанавий иловаларини кўрмайдилар. Шу билан бирга, хоҳловчилар уларни бош экрандаги Hot Apps («Энг яхши иловалар»)га кириб, Google Services Installer ёрдамида смартфонларига осонлик билан юклаб олишлари мумкин.

Смартфонга мазкур иловаларнинг заводда ўрнатилиши қурилма фойдаланувчи қўлига етиб боргунига қадар уларнинг эскириб қолишига сабаб бўлмоқда ва бу тизим фаолиятида носозликлар келтириб чиқармоқда.

Бошқа бирор смартфон ишлаб чиқарувчилари ҳали бу каби муаммога дуч келишмаган. Meizu фойдаланувчиларига Google Play’нинг муқобили бўлган бошқа иловалар дўконлари, форумларга кириб иловалар қидиришни таклиф қилмоқда.