Meizu M8C смартфонини тақдим этди

  •   Saroy
  •  731
  •  25.05.2018 15:34

Meizu M8C смартфонини тақдим этди

Москвада бўлиб ўтган Meizu Show 2018 доирасида янги Meizu M8C арзон смартфони намойиш қилинди.

Аппарат  томонлар нисбати 18 га 9 бўлган,  Snapdragon процессорли  5,45-дюймли дисплейга эга ва тўртинчи авлод тормоғи билан қўллаб-қувватланган. 

Гаджет M8C 1440х720 пикселли (18:9) форматдаги экран билан жиҳозланган. Ичида тўртядроли Snapdragon 425 процессори ўрнатилган, унинг такт частотаси 1,4 ГГц’га тенг, график тезлаштиргичи Adreno 308, тезкор хотираси  2 ГБ ва ички хотираси 16 ёки  32 ГБ’гача. Бундан ташқари,  яна microSD кенгайиш имкони бўлган картаси ҳам бор. Аккумуляторининг сиғими 3 070 мАч’ни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Кутиб олинг: Meizu арзон M8 (Meilan 6T)ни тақдим этди

Смартфоннинг битта асосий камераси бор ва f/2,2 ёруғлик кучидаги 13 Мп форматига эга. Серияли суратга олиш ва манзара яратиш имконияти ҳам бор. Фотоларни ArcSoft компаниясининг алгоритмлари қайта ишлайди.  f/2,0 диафрагмали олд камераси 8 Мп форматида ҳамда унда Face AE технологияси қўлланилади.

Янги қурилмада бармоқ излари сканери йўқ. Бошқа ўзига хосликлари ҳақида гапирадиган бўлсак,  унинг 4G LTE’да ишлайдиган иккита SIM картага эгалигини айтишимиз мумкин. Қурилманинг ташқи ўлчами  146,4 х 70 х 8,5 мм, оғирлиги эса  140 грамдан иборат.

Meizu M8C’га аввалдан буюртма бериш имкони бор ва у қора, мовий, тилла ва қизил рангда етказиб берилади. Қурилманинг нархи 162 доллар атрофида.

ЎҚИНГ: Янги Meizu M8c смартфони Xiaomi Redmi 5A учун муносиб рақиб

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.