Meizu’нинг навбатдаги флагмани сурати интернетга чиқди

  •   DiMaX
  •  796
  •  10.05.2018 15:39

Meizu’нинг навбатдаги флагмани сурати интернетга чиқди

Хитойлик ушбу смартфонсоз яқиндагина ўзининг Meizu 15 туркумидаги учта смартфонини намойиш этган эди. Энди эса, инсайдерлар бу компаниянинг яна битта смартфони расмини эълон қилишди.

ЎҚИНГ: Meizu 15 Plus – юбилей флагмани билан танишамиз!

Айтиш керакки, ўтган ойда ушбу моделнинг патент ҳужжатлари ошкор этилган эди. Унга қараганда, хитойликлар дизайнда Samsung флагманларига эргашишга қарор қилган кўринади.

Инсайдерлар эълон қилган тасвирда эса Meizu смартфони орқа тарафидан кўрсатилган. Бу моделнинг орқа панели яқинда тақдим этилган Meizu 15 юбилей смартфонларига ўхшаб кетади. Фақат бунда корпуснинг орқа қопқоғи металл эмас, балки шишадан ишланган.

Ушбу суратдаги девайс Meizu 16 туркумидаги янги флагман бўладими ёки шунчаки оралиқдаги моделми – буниси ҳозирча номаълум. Аниғи шуки, смартфонсоз ҳали юбилей моделларини тақдим этмасидан аввал ҳам, бараварига Meizu 16 смартфонлари устида ишлаётган эди.

ЎҚИНГ: Meizu 15’дан ташқари, Meizu 16 туркуми флагманлари ҳам тайёрланяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!