Meizu'нинг юбилей смартфони iPhone X'дан зўр!

Meizu'нинг юбилей смартфони iPhone X'дан зўр!

2017 йилнинг сўнгги ойларидаёқ Meizu компанияси 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида тақдим этиш учун кучли смартфон тақдим тайёрлаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Meizu 15 Plus флагмани ниҳоят, куни кеча илк маротаба кўриниш берди: ромдан холи AMOLED-экран ҳамда қўш сенсорли бош камераси билан бу модел диққатни тортмоқда.

Хитойлик флагманнинг сурат олишда "олма" корпорациясининг iPhone X флагманини ортда қолдириши кутилмоқда.

Инсайдерларнинг маълум қилишларича, Meizu 15 Plus смартфонининг расмий тақдимоти 2018 йилнинг март ойида бўлиб ўтади.

Смартфон дизайни ғоятда жозибадор, унинг олд панелида ён томон ва қуйи қисмидаги ром ва ҳошиялари йўқ. Фақат юқори қисмида камера ва сенсор учун махсус жой ва ҳошияга гувоҳ бўлиш мумкин. Натижада, iPhone X флагманидан фарқли равишда, фойдаланувчи учун дисплейда ахборот-маълумот яхлит кўринишда намойиш этилади.

Meizu 15 Plus сурат олишда iPhone X смартфонидан ҳам илғор бўлиши тўғрисидаги маълумотлар бежизга эмас. Маълумотларга кўра, "ақлли нейрон" тизимига эга Qualcomm Snapdragon 845 бу борада флагманларга юқори имкониятни тақдим этади.

Шу билан бирга, ромсиз дисплей орқали махсус дастурий таъминот ёрдамида юз-қиёфани сканер қилиш мумкин бўлади. Металл корпусли смартфоннинг орқа панелида бармоқ изи модули ҳам бўлади.

Ҳозирча тақдим этилган маълумотларга кўра, Meizu 15 Plus модели 5,8 дюймли, 2880 га 1440 пикселли (QHD+) AMOLED-экранга, 8 ядроли ва 2,8 ГГц частота тезлигида ишлайдиган Qualcomm Snapdragon 845 процессорига, 6/8 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотира, USB Type-C универсал порти, Bluetooth 5.0, Wi-Fi 802.11ad ҳамда NFC модулларига эга бўлади.

Интернет тармоғида тарқалган суратларга асосланадиган бўлсак, у ташқи кўринишидан iPhone X'га қараганда жозибадор ва серҳашам.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!