Meizu Pro 5: Хитойдан суперфлагман

Meizu Pro 5: Хитойдан суперфлагман

Meizu маркаси ҳақида эшитганмисиз? Бу Хитой маркаси ҳозир халқаро бозорлардаги савдоларга зўр берган.

Флагман Meizu Pro 5 барча смартфонлар билан рақобатга киришди. Унда альюмин корпус, Sony камера, кучли процессор, бармоқ излари учун сканер ва аъло даражадаги аудио тизим мавжуд.

Оргиналдан яхшироқ нусха 

Meizu Pro 5 смартфони iPhone 6 Plusга жуда ўхшаш, деярли нусхаси. Фақат батартиб ва чуқур ўйланган. Смартфон мустаҳкам ва уни шунчаки қайириб бўлмайди. Pro 5 юзаси жуда силлиқ ва тойғоқ бўлгани учун қўлдан тушиб кетиши мумкин. Шу пайтда смартфон мустаҳкамлиги қўл келади.

Экран устига чироқли индикатор ўрнатилган ва унинг устида ги клавишлар билан ишлаш қулай. mTouch тугмачали сканери бехато ишлайди. Сканер билан нафақат смартфонга киришни, балки алоҳида иловалар ёки папкаларни ҳам чегаралаш имкони бор.

Full HD

Экран ўлчами iPhone 6 Plus’дан ярим сантиметрга узунроқ. Super AMOLED дисплейи қайишқоқ ойнадан. Мутахассислар аниқлашича, Meizu дисплейидаги жуда юқори тиниқлик тизимга ортиқча оғирлик беради ва қувватни “сўради”. Экран ҳажми 5,7 дюйм (1920х1080). Ҳарфлар аниқ ва жуда ёрқин кўринади, xудди ҳақиқийдек. Тасвир тиниқлиги ҳам яхши. Экраннинг максимал ёруғлиги 324 кд/м2 ни ташкил этади. Агар дисплейга босим камайса, у ҳолда ёруғлик 380 кд/м2 гача кўтарилиши мумкин.

Meizu PRO 5 экранида AMOLED нинг имкониятлари йиғилган: яхши тиниқлик, аъло даражадаги аниқлик, бироқ ранглар узатиши керагидан ортиқ тез.

Энг кучли смартфон

Смартфон Galaxy S6 ва Note оиласидаги каби кучли процессорга эга. Meizu ҳатто ўйинлар чоғида ҳам қизиб кетмайди. Meizu Pro 5 иккита версияда бўлади. Биринчиси 3 ГБ оператив хотира ва 32 ГБ ўрнатма, иккинчиси 4 ГБ оператив ва 64 ГБ ўрнатма хотирага эга. Агар бу ҳам камлик қилса, иккинчи сим карта билан хотира картаси қўйиб, маълумотлар сақловчи манбани кенгайтириш мумкин.

Meizu Pro 5 барча тестларда ўз рақобатчиларини, жумладан, Samsung Galaxy Note 5, OnePlus 2 ёки Xperia Z5 смартфонларини “қувиб ўтаяпти” ва ҳозир бу борада энг кучли смартфон бўлиб турибди.

Ажойиб микс: Хитой смартфонида Япон камераси

Камера кундузи олинган тасвирлар билан хурсанд қилади, тунги тасвирлар эса йўқ. Pro 5 модули 20,7 мегапиксел Sony сенсори билан жиҳозланган. 6 унсурли ёқут ойна, қўшқават чақноқ (вспышкa) ва лазерли автофокусга эга. Бироқ Sony, Huawei, LG, Samsung ёки Apple даги сингари оптик барқарорлаштириш имконияти йўқ.

Выдержка (сурат олишда фотоаппарат объективининг очиқ туриш вақти)ни ўзгартириш, ISO максимал қийматини юклаш, фокусни кўрсатиш имкониятлари мавжуд. Беш мегапиксел кенгбурчакли фронтал камера яхши суратга олади, 4К форматда ҳам видеотасвирга туширади. 120 fps тезликда HD форматда секинлаштирилган видеотасвир олиш имкони ҳам бор. Бироқ сифати Galaxy S6 ёки LG G4 смартфонидан ортда.

Камерада олинган расмлар

Иккита сим карта

Смартфонда nanoSIM учун жуфт ғовак мавжуд. Ридиомодуль битта, иккала симкартада ҳам бир вақтда гаплашиб бўлмайди. Бу, албатта, Huawei ёки HTC фонида минус дегани. Модель 1800/2100/2600 МГц частотада ишлайди, 800 МГц да эса йўқ.

Pro 5 гоҳида интернет ёқилганда 3G дан 4G га ёки аксинча “сакраб” туради. Симсиз модуллари шундай: Wi-Fi 802.11ac, Bluetooth 4.1, NFC. Смартфон GPS, GLONASS, BeiDou билан ишлайди. Қолаверса, Meizuда USB Type-C учун жой ҳам мавжуд. Флешка ёки дискни махсус ўтказгич орқали кўриш мумкин.

Бир кунда бир марта қувватлантириш

Смартфон соат 6 дан кеч соат 11 гача бемалол ишлайди: 2 соат интернет, 3 соат онлайн мусиқа эшитиш, 20 дона фото, қўнғироқ ва смслар. Pro 5да 16 соат тўхтовсиз видео кўриш мумкин. Тезкор қувватлантириш ҳам ишлайди: розеткада ярим соат турганда қувват 65% фоизга етади.

Аудио хусусиятлари

Тақдимотда смартфоннинг мусиқа имкониятлари ҳақида маълумот берилар экан, Meizu дунёнинг профессионал аудио компонентларини ўзида жамлагани таъкидланганди. Сифатли овозни FLACда тинглаш жуда ёқимли, МР3 композициясини юклаб олишга ҳожат йўқ. Агар субъектив фикрлайдиган бўлсак, бас етишмаётгандек, паст частоталар мавжуд, лекин талаб даражасида эмас. Барча қўнғироқлар эшитарли даражада, динамикa баланд. Бироқ FM-радио мавжуд эмас.

Хулоса

Meizu флагманида керакли ҳамма нарса бор: алюмин корпус, кучли процессор, Hi-Fi даражасидаги овоз, йирик дисплей, LTEдан икки SIM карта. Аммо шундай имкониятлари билан нарх-навоси “ОҲО” (Хитой смартфони учун) дейдиган даражада: 3 млн. сўмга яқин. Олдиндан буюртмалар октябрь, сотув эса ноябрь ойидан бошланади.

Рақобатчиларда “об-ҳаво” қандай?

Samsung Galaxy Note 5 смартфони 4 млн. сўм;
Sony Xperia Z5 баҳоси 3,5 млн. сўм;
iPhone 6s Plus (64 ГБ) 6,5 млн. сўмдан бошланади.
Имкониятларини солиштириб, ўзингиз танлайверасиз. Бу ёғи бозор!

Manba: Hi-tech.mail.ru

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

www.olx.uz 2,7 млн сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!