Meizu Pro 7 AnTuTu’да Galaxy S8 билан бир хил балл тўплади

Meizu Pro 7 AnTuTu’да Galaxy S8 билан бир хил балл тўплади

Инсайдерлар томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, Meizu компанияси тақдимотга тайёрлаётган янги Meizu Pro 7 флагмани смартфони электрон гаджетларнинг платформа самарадорлигини баҳолайдиган AnTuTu бенчмаркида 163 624 балл тўплаган. Мобил телефон бу натижага ўзидаги ҳозирча энг кучли Snapdragon 835 процессори эвазига қайд этган.

Xiaomi яқинда тақдим этган ва худди шу процессорга эга Xiaomi Mi 6 флагмани эса мазкур тестда 170 000 балл тўплаган эди. Шунингдек, шу процессорга эга Galaxy S8 бу имтиҳонда 163734 балл, Apple’нинг шахсий чипига эга iPhone 7 Plus 160 262 балл тўплаган.

Xiaomi Mi 6 флагманига қарши бозорга чиқиши кутилаётган Meizu Pro 7 диагонали 5,7 дюйм бўлган 4K сиғимли AMOLED-дисплей (яъни 3840 × 2160 пикселли!)га эга бўлади. Смартфондаги график-тасвирни қайта ишлаш учун эса яна бир самарали IMG 7XTP-MT4 видеокартаси масъул бўлади. Шунингдек, процессорда алоҳида LTE-модемининг бўлиши ҳам кутилмоқда. Meizu Pro 7’нинг оддий талқини 4 ГБ тезкор ва 128 Гбайт доимий ички хотирага эга бўлади. Шунингдек, гаджетнинг 6/8 Гбайт.ли тезкор хотирага эга талқинлари ҳам ишлаб чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.