Meizu топ-менеджери MX7 флагманининг чиқиш вақтига аниқлик киритди

Meizu топ-менеджери MX7 флагманининг чиқиш вақтига аниқлик киритди

Meizu компанияси 2016 йилнинг 3-чорагида, Пекинда ўзининг MX6 русумли флагман смартфонини тақдим этган эди. Кўпчилик ишлаб чиқарувчилар қатори, мазкур гаджетнинг «авлоди» – MX7 моделини компания бу йил тақдим этишини харидорлар кутишаётган эди. Аммо...

Meizu MX7 флагмани 2017 йилнинг охирларида тақдим этилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни компаниянинг катта вице-президенти Жеффри Янг (Jeffrey Yang) инкор этди. У буни Twitter’нинг хитойча аналоги бўлмиш Weibo ижтимоий тармоғидаги аккаунтида маълум қилди.

Жеффри Янг сўзларига қараганда, компания бу йил бошқа янги смартфон тақдим этишни режалаштирмаяпти. Meizu MX7 флагмани эса келаси йилнинг баҳорида намойиш этилади.

Аввалроқ «сизиб чиққан» маълумотларга кўра, Meizu MX7 модели 5,7 дюймлик, Quad HD (2560 x 1440 пикселли) сифатга эга бўлган дисплей билан жиҳозланади. Унинг асосий камераси 21 мегапикселли, олд камераси эса 5 мегапикселли модулга эга бўлади. Бу флагман MediaTek Helio P30 процессори базасида ишлаши тахмин қилинган.

Таъкидлаш керакки, Meizu компанияси, Xiaomi билан бир қаторда, Хитойнинг энг яхши смартфонсозларидан биридир. Бу икковлоннинг ишқибозлари ҳатто қай бирининг телефони яхши эканлиги борасида ҳамиша баҳслашиб ҳам келадилар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.