Meizu X8 смартфони: нархи маълум бўлди, рақиби ҳам

  •   Saroy
  •  2320
  •  27.06.2018 17:13

Meizu X8 смартфони: нархи маълум бўлди, рақиби ҳам

Сўнгги пайтларда Meizu раҳбари Хуан Сючжан Хитой жамоатчилиги билан фаол мулоқот қилишга киришиб кетди ва айни пайтда компаниянинг яқин келажакдаги режалари билан ўртоқлашмоқда. Ана шундай мулоқотлар натижасида  яқин орада Meizu X8 смартфони чиқарилаётгани ҳақида маълум қилинди, ҳатто унинг асосий рақобатчиси қайси смартфон бўлиши ҳақида ҳам очиқ айтилмоқда. У ҳам бўлса — Xiaomi Mi 8 SE.

ЎҚИНГ: Meizu 16 ҳақида янгиликлар бор

Хабарда айтилишича, Meizu X8 модели Xiaomi моделига қараганда анчайин илғор функциялар билан таъминланади. Бу ерда чипсетнинг аҳамияти йўқ — иккала аппарат ҳам саккизядроли Snapdragon 710 да ишлайди. Эҳтимол, Meizu хотира сиғимини кенгайтирар ёки  аппаратга қандайдир қизиқарли функция қўшиши мумкин. Экранда бармоқ излари сканеридан умид қилмаса ҳам бўлади, лекин камера ва дезайн билан тажриба қилса бўлади. Смартфоннинг дисплейи рақибиникидан катта бўлади,  дейилади хабарда.

Хуан Сючжаннинг қўшимча қилишича, Meizu X8 303 доллардан ошмаслиги керак. Эсга олинган, ўша  Xiaomi Mi 8 SE Хитойда 275 доллардан  303 долларгача туради.

ЎҚИНГ: Meizu 16 ва 16 Plus: нархлар флагманчасига бўлади

Meizu X8 смартфонларнинг янги  X-сериясини очиб беради, кутилаётган модель эски  MX линейканинг ўрнига келиши кутилмоқда.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.