Meizu ёки Xiaomi: кимнинг смартфони яхшироқ?

Meizu ёки Xiaomi: кимнинг смартфони яхшироқ?

«Meizu ёки Xiaomi» — смартфон бозоридаги энг қизғин баҳслардан бири. Бу гўёки «Mercedes-Benz ёки BMW», «Apple ёки Google», «Pepsi ёки Coca-Cola» дегандай гап, яъни охири йўқ мунозара.
Смартфонларнинг ташқи кўриниши ва экран сифати ва камерасини, аккумулятор жиҳатларини солиштиришдан маъни йўқ. Боиси, нархи деярли бир хил гаджетларнинг бу хусусиятлари ҳам ўхшаш.
Шундай жиҳатлар борки, Meizu бренди Xiaomi'дан ёки Xiaomi смартфонлари Meizu'никидан яхшироқ.

Meizu'даги афзалликлар

mBack тугмаси. Сенсор-механик тугмага қўл сал тегиши билан тизим "орқага" деган буйруқни бажарса, уни босиш орқали "бош экран"га қайтиш мумкин. Экран бўйлаб бармоқни юқорига ёки ўнгдан чапга сийпаласангиз, ўтказиб юборилган дастурлар ёки ҳодисалар рўйхати чиқиб келади.

mBack тугмасининг бош ўзига хослиги сифатида унда виртуал ҳамда механик тугмаларнинг жорий қилинганини айтиш мумкин. Xiaomi'да эса бу тугмалар учун дисплейда алоҳида жой ажратилган. Мисол учун, смартфонни кўндаланг тутиб видео кўрганда ёки ўйин ўйнаганда "орқага" тугмасини тўсатдан босиб юборишдан чўчимаса ҳам бўлади.

Овоз. 2007 йилгача Meizu компанияси аудиоплеер ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Бой тажриба кейинчалик смартфонларда ҳам иш берган. "Pro" туркумидаги гаджетлардаги ўзига хослик ҳам шубҳасизки, «аудиофил»лигидир. Алоҳида аудио чипнинг смартфонда татбиқ қилиниши унинг муваффақиятига хизмат қилди.

Мисол учун, Xiaomi Mi4i ва Meizu Pro 5 девайслари таққослаб кўрилса, уларнинг ҳар иккаласи бир хил "ES9018K2M" аудио чипига эга бўлган бўлса ҳам, "Pro 5"нинг "AD45275" брендига мансуб овоз кучайтиргич ва Solo тизимига эга бўлгани унинг овоз сифати борасидаги мутлоқ ғолиблигини таъминлаб берган. Яъни, компаниянинг ёндашуви бу ерда иш берган.

Янгилик яратишга бўлган қизиқиш. Meizu 2008–2012 йилларда Хитойнинг ҳаваскор, бошқа ишлаб чиқарувчилар қатори Apple'га эргашган компанияси эди. Вақт ўтиши билан Meizu мустақил бўлди.

Орқа панелида қўшимча AMOLED-экранга бўлган "Pro 7" модели билан у дизайн ва техник ечим борасида смартфон саноатида ўз имзосини қўйди.

Xiaomi моделларидаги афзалликлар

Adreno видео картаси. Ҳамёнбоп бўлган MediaTek ва Qualcomm процессорлари самарадорлиги ўртасидаги кучли фарқнинг йўқолганига анча бўлган. Ҳатто флагман чип яратиш масаласида ҳам ҳар иккала бренд 10 нанометрли чиплар ишлаб чиқармоқда. Бироқ, видео карта масаласида ҳали бор. Xiaomi платформа самарадорлигига эътибор қаратади.

Xiaomi Mi 6'даги Snapdragon 835 чипи ва Adreno 540 графикаси жуфтлигининг ишлаш сифати Meizu Pro 7 Plus'даги платформанинг ишлашидан деярли 2 баробар юқори. Бу айниқса "оғир" ўйинлар ўйнаганда билинади.

Meizu ҳозирча "Qualcomm" чипига эга биргина — M6 Note'ни ишлаб чиқармоқда. Яқиндагина тақдим қилинган бу смартфон 8 ядроли Snapdragon 625 чипи ва Adreno 506 видео картасида ишлайди.

Прошивка. Android ишқибозларининг фикрича, уларнинг севимли тизимларининг iOS'дан устун бир жиҳати бор — операцион тизимни ўзлари хоҳлаганчалик созлаш. Xiaomi фанатлари ҳам айни мана шу афзаллик боис севимли брендларининг смартфонларини Meizu'дан устун қўйишади.

Мисол учун, Meizu смартфонларида дастур юклаб олиш қийин ва ўрнатиш ҳам осон эмас. Xiaomi эса ҳаттоки бошқа тизимнинг дастурларини ҳам қабул қилаверади.

Истиқболли лойиҳалар бўйича етакчилик. Xiaomi компаниясининг суббренди бўлган MiJia бугунги кунда 100 га яқин стартап устида изланиш олиб бормоқда. Айниқса, "интернет буюмлари" сифатида уй-рўзғор, кундалик ҳаёт учун зарур ҳар нарсани электронлаштириш бу бренднинг бош мақсадига айланган.

Шу билан бирга, Xiaomi махсус аудиопрофилга эга илғор аудио-қулоқчинларни ҳам ишлаб чиқармоқда. Яъни, истиқбол ҳамда изланишларга пул тикиш борасида ҳозирча Xiaomi етакчи.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.