Металл дизайнли Moto G5 сотувга чиқарилди

Металл дизайнли Moto G5 сотувга чиқарилди

Яқиндагина ўтган Жаҳон Мобиль Конгресси доирасида Lenovo компанияси Барселонада тақдим қилган Moto G5 ҳамда унинг юқори талқини G5 Plus флагман смартфонлари Европада сотувга чиқарилди.

Moto G5 — металл корпус, Android 7.0 Nougat операцион тизимида фаолият кўрсатадиган ҳамёнбоп мобиль телефон. Moto G5 гаджети 5 дюймли Full HD (1920 х 1080 пикселли) дисплей, 13 мегапикселли бош ҳамда 5 мегапикселли олд камералар, Qualcomm Snapdragon 430 процессори, 2 ёки 3 ГБ оператив, 16 ёки 32 ГБ доимий ички хотира, шунингдек аккумулятор сиғими 2800 мА соат бўлган батарея билан таъминланган.

G5 Plus’да эса бир оз каттароқ 5.2 дюймли экран ўрнатилган. Смартфонлар 2 та SIM-картани қўллаб-қувватлайди. Улар 128 ГБгача хотира картасини ўқийдиган microSD бўлмасига эга.

Moto G5 бармоқ ишораларини ҳам тушунади, мисол учун ишоралар орқали унинг камерасига буйруқ бериш мумкин. Гаджетларнинг Google Assistant виртуал овозли ёрдамчисига ҳам эга бўлиши муҳим жиҳатлардан биридир.

Moto G5 смартфонининг 2/16 ГБ версияси айни пайтда Голландияда 200 доллардан бошлаб сотилмоқда. G5 Plus’нинг 2/32 ГБ талқини $229 доллардан сотилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!