Металл корпус ва Super AMOLED экранли Moto M намойиш этилди

Металл корпус ва Super AMOLED экранли Moto M намойиш этилди

Ferra нашрининг ёзишича, Lenovo компанияси Хитойда металл корпусли Moto M смартфонини расман тақдим қилди. Ушбу смартфоннинг аввалроқ Kung-Fu лойиҳа номи остидаги баъзи рендерлари эълон қилинган эди. Телефон металл корпус билан ўралган, бармоқ изи сканери орқа панелга жойланган. Сув қайтарадиган P2i қопламига эга.

Moto M 5,5 дюймли Full HD аниқлигидаги Super AMOLED экран, 16 МПли фазали автофокус ва икки хил рангдаги чақноқ билан таъминланган асосий ҳамда 8 МПли олд камера билан жиҳозланган.

487748 487749

Қурилма такт частотаси 2,2 ГГц бўлган саккиз ядроли MediaTek Helio P15 (Mali T860MP2 графикаси билан) процессорида ишлайди, оператив хотиранинг сиғими – 4 ГБ. Доимий хотира эса 32 ГБ бўлиб, уни microSD-карта ёрдамида 128 ГБгача кенгайтириш имконияти мавжуд. Модель сиғими 3050 мА/ст бўлган тезкор зарядлаш функциясига эга аккумулятордан қувватланади.

Moto M тилларанг ва кумушранг версияларда сотувга чиқарилади. Смартфоннинг сотувлари 11 ноябрда Хитойда бошланади. Нархи – 294 доллар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!