Металл корпусли ҳамёнбоп Galaxy J7 Prime 2 сотувга қўйилди

  •   DiMaX
  •  3996
  •  24.03.2018 10:59

Металл корпусли ҳамёнбоп Galaxy J7 Prime 2 сотувга қўйилди

Кейинги пайтларда кўплаб смартфонсозлар ўзларининг ҳамёнбоп моделлари билан бозорга яхшироқ кириб боришга ҳаракат қилишмоқда. Хусусан, аҳолисининг аксарият қисми унча бадавлат бўлмаган мамлакатларда арзон смартфонлар жуда тез оммалашади.

ЎҚИНГ: Жаҳонда энг яхши сотилаётган, қизиқиш юқори смартфонлар рейтинги

Жумладан, шу кунларда Samsung компаниясининг Ҳиндистондаги интернет-дўконида унинг янги ҳамёнбоп смартфони – Galaxy J7 Prime 2 савдога қўйилди. Янги модел дизайни сал ўзгарган ва унинг техник хусусиятлари ҳам нархига яраша.

Galaxy J7 Prime 2 металл корпусли бўлиб, дисплейи эски форматда – томонлари ўзаро 18:9 нисбатида. Экранининг тепа ва пастида катта ромлар бор, пастки ромда сенсор клавишлар, шунингдек, дактилоскопик сканерли моддий «Уйга» тугмачаси жойлашган.


Смартфоннинг техник таъминотига келсак, унинг «электрон юраги» – максимал 1,6 ГГц такт частотасида ишловчи саккиз ядроли Exynos 7 процессоридир. Тезкор ва доимий хотираси тегишлича 3 ва 32 гигабайт ҳажмга эга; яна 256 гигабайтгача ҳажмли microSD-карта қўйиш мумкин. Якка модулли олд ва орқа камералари 16 мегапикселли. Бу гаджет эски – Android 7 Nougat операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди.

Galaxy J7 Prime 2 нархи 14000 рупийга тенг, бу эса тахминан 215 АҚШ долларига тўғри келади. Айтиш керакки, ўтган йилги Galaxy J7 (2017) смартфони ҳам бундан қимматроқ туради.

ЎҚИНГ: Galaxy S9 ва бошқа Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 23 март)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.