Метро ва автобусларда йўл ҳақини «ақлли» технологиялар орқали тўлаш имконияти намойиш қилинди (фото)

Метро ва автобусларда йўл ҳақини «ақлли» технологиялар орқали тўлаш имконияти намойиш қилинди (фото)

Мамлакатимизда ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда миллий қурилма дастурий комплексининг иккинчи авлоди ишлаб чиқарилди. Xabar.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Мазкур комплекснинг қурилма ва дастурий таъминот қисми тўлиқ маҳаллий мутахассислар — «Mikroelektronika Plyus» МЧЖ томонидан лойиҳалаштирилган ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқилган.

Янги авлод тўлов тизимида 4 хил турдаги — NFC тўлов картаси, NFC интерфейсли смартфон ва «ақлли» соат ҳамда QR-код орқали тўловларни амалга ошириш имконияти яратилган.

Маълум бўлишича, яқинда ушбу «ақлли» тўлов тизимидан фойдаланишни йўлга қўйиш учун «Бодомзор» метро бекатида метрополитен турникетлари модернизациялаштирилган.

Шунингдек, Тошкентдаги айрим автобус йўналишларида ушбу электрон тўлов тизими синовдан ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «Anor» нақдсиз йўлкира тўлов хизмати лойиҳаси ҳам тақдим қилинган эди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда йўлкира тўлашнинг автоматлаштирилган тизими ишга тушади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!