Mi 5X: арзон беиллат бўлар – Тошкентга етиб келган "Xiaomi"ни "кашф қиламиз"

Mi 5X: арзон беиллат бўлар – Тошкентга етиб келган

Кириш

Хитойнинг 300 дан зиёд смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялари айни кунда сайрамиз аҳолисининг смартфонга бўлган эҳтиёжини қондириш учун тинмасдан турли-туман, параметрлари ҳар хил смартфонлар ишлаб чиқаришга муккасидан кетганлар. Флагманга хос камера ва дизайн, шу билан бирга ҳамёнбоп нархли Xiaomi Mi5X смартфон саноатининг янги даврини бошлаб берди. Гаджетнинг бозордаги аҳамияти уни рақиблари билан таққослаб, яхшилаб ўрганиб кўрганда маълум бўлади.

26 июлда тақдим қилинган Xiaomi'нинг ҳамёнбоп смартфонига экспертлар "iPhone 7 Plus'нинг арзон талқини" деб ном қўйишди. Бошқаларнинг фикрича эса бу девайс Xiaomi Mi6'нинг соддароқ версияси. Шу боис ҳам, қисқа фурсат ичида бу смартфонни харид қилиш истагида бўлганлар сони ярим миллиондан ошган.

Гаджет айни пайтда флагман смартфонларда татбиқ қилинаётган қўш объективли бош камера технологияси жорий қилинганлиги билан ўзига хос. Xiaomi Mi 5X камераси имкониятларига кўра, компаниянинг сўнгги Xiaomi Mi 6 флагманиники билан бир хил: 12+12 МП сенсорли бош камера. Яъни, iPhone 7 Plus флагманида жорий қилинган камера технологияси амалда.

Қадоқни очамиз

Бу ерда ҳаммаси ихчам:кабел, скрепка ва зарядка. Диққат қилинг, қувватлаш вилкаси хитойча. Ўзимизга тўғри келадиган переходник харид қилиш керак бўлади.

Дизайн ва эргономика

Ташқи кўринишдан Xiaomi Mi 5X ўзининг Хитойдаги ашаддий рақиби Oppo R11'га ўхшаб кетади. Шу билан бирга, у OnePlus 5'нинг ҳам "эгизаги"га ўхшайди. Яъни, унинг дизайнери Apple iPhone 7 Plus'дан қаттиқ таъсирланган. который уже основательно приелся. Қимматбаҳо кўринишдаги арзон смартфон ишқибозлари учун Xiaomi Mi5X айни муддао.

Xiaomi Mi5X смартфони корпуси тўлиқ металлдан ишланган ва бу корпусга қайта ишлов берилиши натижасида у бармоқ изларига ўч эмас. Mi5X енги ва юпқп бўлгани боис кафтда ундан бемалол фойдаланиш мумкин. Унинг корпус қалинлиги 7,3 мм, вазни эса 165 грамм. Xiaomi Mi5X қора, тилла ва пушти рангли корпусларда ишлаб чиқарилмоқда.

Xiaomi Mi5X'нинг ромлари ҳам нафис ва юпқа. Корпуснинг йиғилишига гап йўқ: "шяомича" сифат!

Ўлчамлари: 155,4 х 75,8 х 7,3 мм, вазни — 165 грамм.

Олд панелда 5,5 дюймли FullHD дисплей,экран юқорисида оралиқ-масофа датчиги, 5 мегапикселли олд камера модули ва суҳбат динамиги мавжуд.

Экран қуйисида стандарт 3 сенсорли, остки ёритиш чироғига эга тугмалар мавжуд.

Mi5X'нинг орқа панели юқорисида антенна учун аркасимон, кўзга ярқ этиб ташланмайдиган пластик улоқ бор.

Қўш сенсорли бош камера чап томон юқори бурчакдан ўрин олган. Бу ерда 2 тусли фоточақноқ ҳам бор. Камера объективлари корпусдан бир оз бўртиб чиққан. Сайқалланган металл ҳалқа билан ўралгани боис, смартфонни юзага қўйганда бу модулларга зарар етмайди.

Шунингдек, бармоқ излари сканери ҳам орқа панелдан жой топган. Бу датчикнинг ишлаши тез ва бармоқни енгил босганда ҳам, зудлик билан текширувдан ўтказади.

Портларнинг ўрнашуви ҳам Xiaomi смартфонларига хос. Уйдаги техникаларни масофадан боқшариш мумкин бўлган инфра-қизил порт томда, USB Type-C ва 3,5-мм аудио-порт — қуйида. Сим-карта ва бошқарув тугмалари корпуснинг ён томонида.

Том қисмида яна шовқинни камайтирувчи микрофон ҳам бор.

Сим-карта учун бўлмачалардан бирига хотирани кенгайтириш учун флешка жойлаштириш мумкин, яъни гибрид бўлмача. Бу ечим 99% ҳамёнбоп смартфонларда татбиқ қилинади.

Экран

Юқорида қайд этганимиздек, Xiaomi Mi5X 5,5 дюймли FullHD дисплей билан таъминланган. LTPS матрицали экран. Бу Xiaomi смартфонларида ўрнатилган энг яхши экран бўлмаса ҳам, аммо етарли даражада сифатли. Дисплейнинг ранг-тасвир узатиши яхши, тасвир ҳар тарафдан қараганда яхши кўринади. Бу экранни Xiaomi Mi Max 2 эга бўлган экран билан солиштириш мумкин.

Экранда ёғ-доғга қарши ва шуълани қайтарувчи махсус плёнка қопламаси ҳам мавжуд.

2.5D эффектли шиша қопламага эга дисплейнинг ҳар бир дюймидаги пикселлар миқдори 403 та, рангли ҳароратни созлаш ҳам мумкин, шунингдек кўзни ҳимоя қилувчи режим ҳам татбиқ қилинган. Бу режимни муайян жадвалга мувофиқ, куннинг муайян қисми, мисол учун тунги вақтга ҳам белилаб қўйиш мумкин.

Экранни 2 марта ертиб ҳам "уйғотиш" мумкин. Агар сиз бармоқ излари сканеридан фойдаланмас экансиз, бундай усулдагиразблокировка қулай.

Платформа самарадорлиги ва алоқа имкониятлари

Xiaomi Mi 5X аппарат таъминоти учун 1 кристалли, 14 нанометрли янги Snapdragon 625 чипи, 4 ГБ тезкор ва 32/64 ГБ доимий хотира танланган. Бу чипнинг частота тезлиги 2,0 ГГц.га етади. Унга ёрдамчи сифатидаAdreno 506 видео-картаси ва X9 LTE алоқа модеми ўрнатилагин ҳисобига, смартфон тасвирни яхши ишлаб, фойдаланувчини сифатли алоқа билан таъминлайди.

Умуман олганда, ўрта нархли смартфонларда ўрнатилган бу процессор ишончли ва унинг имкониятлари юқори. Самарадорлик бўйича смартфоннинг ишлашига гап бўлиши мумкин эмас.

Графикага бой ўйинларни ўйнаганда ҳам, Mi5X ўзини кўрсатади.

Операцион тизим масаласида эса, смартфон MIUI 8 тизимида ишлайди. Ҳозирча инглиз тилида бу тизимдан фойдаланиш мумкин.

Xiaomi Mi 5X симсиз алоқанинг Wi-Fi 802.11ac (2,4/5 ГГц) ва Bluetooth 4.2, GPS/ГЛОНАСС, инфра-қизи нур порти стандартларини қўллаб-қувватлайди. Унга универсал USB Type-C порти ўрнатилган.

Аккумулятор

Xiaomi Mi5X аккумуляторининг сиғими ўртача -- 3080 мА соат. Бироқ, қувватни тежайдиган процессор хизматлари эвазига смартфон бир марталик қувватдан кейин кечгача бемалол "яшайди".

5V 2A стандартидаги зарядка тезкор қувват олиш технологиясига эга бўлмаган. Назарий жиҳатдан Mi5X процессори тезкор қувват олишни қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, Xiaomi Mi5X аккумулятори тўлиқ қувват олиши учун 123 дақиқа керак бўлади.

Камера

Гаджетда айни пайтда флагман смартфонларда татбиқ қилинаётган қўш объективли бош камера технологияси жорий қилинган. Яъни, бугунги сўнгги камера тренди амалда. Xiaomi Mi 5X камераси имкониятларига кўра, компаниянинг сўнгги Xiaomi Mi 6 флагманиники билан бир хил. Ягона фарқ унда OmniVision OV12A10 + OV13880 сенсорлари ўрнатилган.

Яъни, бош камерада 2 та 12 мегапикселли (телефото (f/2,6) ва кенг бурчакли (f/2,2)) модуллар ўрнатилган. Бу камера технологияси ёрдамида объектни яқинлаштириш ва ғира-шира фонли портрет суратга олиш мумкин.

Камера тезкор фазали автофокус тизими ҳамда 2 тусли светодиодли фоточақноқ билан таъминланган. Ишлаб чиқарувчи аввал хабар қилганидек, Xiaomi Mi 6 каби, Mi 5X камераси ҳам орқа фонни ғира-шира қилиб олувчи портрет жанрига эга бўлган.

Олд камера эса 16 мегапикселли Full HD видео (секундига 30 та кадр) тасвирга олувчи датчиги билан ўзига хос.

Олинган суратлар сифати Mi 6 камерасиники билан бир хил. Умуман олганда, ниҳоят, арзон смартфон ҳам кучли флагман камерасига эга бўлган.

Қуйидаги суратларни томоша қилиб, Mi 5X камерасига баҳо беринг.

Ишлаб чиқарувчи эълон қилган олган суратлар: 

Рақиблари

Xiaomi компанияси шу қадар кўп ҳамёнбопларни териб ташладики, ҳамёнбоп гаджетлар орасида унинг ўзининг смартфонлари бир-бирлари билан кураш олиб бормоқдалар. Xiaomi Mi5X будет маҳаллий бозорда Oppo R11 ва Vivo X9 смартфонларига қарши курашади. Ташқи бозорда эса250-280 долларлик смартфонлар унинг рақиблари.

Мисол учун, 300 доллардан бошлаб сотиладиган LG Q6 2K дисплей, бироқ анча кучсиз Snapdragon 435 процессорига эга.

Xiaomi ва Google компаниялари шу йилнинг 5 сентябрида тақдим қилган Xiaomi Mi A1 кўриниш ва техник жиҳатдан Mi5X билан бир хил. Ягона фарқ – у ишлаб чиқарувчининг MIUI прошивкаси эмас, Google'нинг Android One тизимига эга бўлади. Xiaomi Mi A1 — Xiaomi'нинг Android One тизимида тақдим қилинган илк смартфони. Смартфон Google'дан янгиланишларни мунтазам олиб туради. Xiaomi Mi A1’нинг 4+64 ГБ талқини 12 сентябрдан 230 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Хулоса

Xiaomi Mi 5X 1 августдан бошлаб $223 доллардан сотувга чиқарилган.

Xiaomi Mi5X смартфони ҳақида ўрганиш жараёнида бу гаджет ташқи кўриниши ва ички имкониятлари билан смартфон бозорининг ҳамёнбоп гаджетлари орасида олди-девайс эканига гувоҳ бўлдик. У ҳаттоки 400 АҚШ доллар турадиган баъзи ўрта нархли телефонлар билан ҳам кураша олади. Смартфон AliExpress савдо платформасида ҳам сотилмоқда, Ўзбекистонга энди саноқли кириб келаётган "ақлли телефон" ҳозирча ўртача 300 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Хулоса

Xiaomi Mi5X смартфони ҳақида ўрганиш жараёнида бу гаджет ташқи кўриниши ва ички имкониятлари билан смартфон бозорининг ҳамёнбоп гаджетлари орасида олди-девайс эканига гувоҳ бўлдик.

7.8балл

Смартфон ҳаттоки 400 АҚШ доллар турадиган баъзи ўрта нархли телефонлар билан ҳам кураша олади.

Дизайн

Экран

Процессор

Камера

Аккумулятор

Қаердан сотиб олиш мумкин?

olx.uz 295 АҚШ доллари Сотиб олиш
Aliexpress 217 АҚШ доллари Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • сифатли экран
  • илғор чип
  • етарли батарея
  • кучли камера

 Камчилиги

  • тезкор қувватлаш йўқ
  • камерада оптик барқарорлаштириш йўқ
  • NFC йўқ
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.