Mi Max 3: жиҳатлари, тақдимот ва нархи маълум

Mi Max 3: жиҳатлари, тақдимот ва нархи маълум

Xiaomi 2017 йилнинг 25 май куни Пекинда Mi Max 2 фаблетини тақдим қилган эди. Гаджет 6.44 дюймли Full HD (1920 х 1080 пикселли) экрани, стерео - 2 та аудио карнайи, 5300 мА соат электр токини сиғдирадиган аккумулятори билан кино ва мусиқа ихлосмандларини ўзига ром қилиб қўйган эди.

Xiaomi Mi Max 2 — ҳамёнбоп ҳамда энг яхши смартфонга хос жиҳатлар тўқнашган муносиб "чорраҳа"дир. Xiaomi ишлаб чиқарадиган "Mi Max" смартфонлар туркуми бозорда муносиб рақибга эга эмас. Катта экран, сифат ва жиҳат уйғунлиги акс этган фаблет бозорда жуда оммалашди.

Ўқинг: Ниҳоят, ҳамёнбоп "мобил кинотеатр" энди “Малика”да!

Бир пасда 2018 йилнинг 25 майи ҳам яқинлашиб келмоқда. Смартфон саноатида тез орада унинг "меросхўри" бўлган Xiaomi Mi Max 3 тақдим қилинади.

Хитойдан келаётган сўнгги маълумотларга қараганда, янги авлод "лопатофони" Xiaomi Mi 6X модели билан кетма-кет тақдим қилинади. Бу тақдимот 2018 йилнинг 25 майига режа қилинган.

Янги авлод фаблети янада йириклашган - 6,7 дюймли дисплейнинг томонлар нисбати 18:9 ўлчамли бўлади. Экран сифати ҳам янада яхшиланган ва пикселлар сиғими FullHD+.

Бу гал ҳам девайс ўзидаги аккумулятор билан фойдаланувчини ҳайратга солади - электр токи сиғими 5500 мА соат бўлган "қувват тоши"ни тезкор тўлдириш мумкин бўлади.

Айрим манбаларга кўра, Xiaomi Mi Max 3 платформаси учун янги ва жиҳатларига субфлагман, яъни кучлилардан бир қадам ортда бўлган Snapdragon 710 (Snapdragon 670) процессори ўрнатилади.

Бу чипсет ёрдамида фильмларни бемалол томоша қилиб, энг мураккаб графикали ўйинларни ҳам ўйнаш мумкин бўлади. Бунга тақдимот куни аниқлик киритамиз.

Mi Max 3 олд камераси учун 16 мегапикселли сенсорнинг ўрнатилиши, бош камера учун ҳар бири 12 мегапикселли қўш объективлар танланиши маълум қилинган. Уларнинг ҳар иккаласи оптик яқинлаштириш функциясига эга бўлади.

Девайсда USB Type-C порти, NFC модули ҳамда 2 та сим-карта учун бўлмачалар бўлади.

Ўқинг: Galaxy J5 2017: Табиатан башанг! Пулингизга ачинмайсиз!

Уни қуйидаги 3 талқинда харид қилиш мумкин: 4/64 Гб, 6/64 Гб ҳамда 6/128 Гб хотирали. Талқинига кўра, фаблет қуйидаги нархларда сотилади: $270, $302 ҳамда $334.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!