Mi MIX 2 iPhone 8'дан бир кун аввал тақдим қилинади

Mi MIX 2 iPhone 8'дан бир кун аввал тақдим қилинади

Ромсиз Xiaomi Mi MIX 2 смартфони 11 сентябрда, ҳа, iPhone 8 тақдимотидан бир кун аввал тақдим қилинади.

Xiaomi компанияси Weibo тармоғидаги саҳифасида янги ромсиз мобил телефони тақдимотининг ўтказилишига ишора қилувчи эълонни чоп этган. Бир муддат аввал франциялик дизайнер Филипп Старк Mi Mix 2 концепциясини эълон қилган ва Samsung дизайнерлари смартфонда бу қадар ингичка ромнинг бўлишини рад қилишган эди.

Компаниянинг "сирли" усулда маълум қилишича, Xiaomi Mi MIX 2 флагмани 11 сентябрда, соат 14:00 да Пекиндаги Технология университетида намойиш қилинади. Смартфон 12 сентябрда 600 доллардан бошлаб сотувга чиқарилади. Унинг юқори талқини $750 доллардан сотилади.

Xiaomi Mi MIX 2 Qualcomm Snapdragon 835 флагман процессорига ва 6 ёки 8 ГБ оператив хотирага, блокировкадан чиқариш учун қиёфани таниш функциясига эга бўлади.

Mi MIX'нинг силлиқ LCD-дисплейига эга илк авлодидан фарқли равишда, янги авлод cмартфони 6 дюймли қайрилма AMOLED дисплей билан таъминланади. Шу билан бирга, Japan Display ишлаб чиқарган экран олд панелнинг 91,3% эмас, 93% қисмини эгаллаб олади. Баъзи манбааларнинг гувоҳлик беришларича, бу 95% гача етиши мумкин.

Шунингдек, аппаратнинг 12 мегапикселли бош камера (Sony IMX386), 8 Мп сиғимли олд камерага, экранга ўрнатилган бармоқ излари сканерига, чанг ва сувни ўтказмайдиган корпусга, ток сиғими 3400 мА*соат бўлган аккумуляторга эга бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Mi MIX 2

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.