Mi MIX 2S дунёдаги энг қудратли смартфонлардан бири бўлишини Xiaomi тасдиқлади (+видео)

  •   DiMaX
  •  3380
  •  02.03.2018 18:36

Mi MIX 2S дунёдаги энг қудратли смартфонлардан бири бўлишини Xiaomi тасдиқлади (+видео)

Samsung, Sony, HTC ва Google каби етакчи компаниялар ўз мобил қурилмаларининг кенгайтирилган функционал имкониятларига кўпроқ эътибор беришса, Хитой брендлари ўз фойдаланувчиларига юқори самарадорликни тақдим этишни хуш кўришади. Буни бенчмарклардаги тестлар натижаларидан, YouTube’га жойланаётган, жонли таққослаш акс этган видеолавҳалардан ҳам кўриш мумкин.

ЎҚИНГ: AuTuTu’да янги рекорд: дунёдаги энг қудратли смартфон энди iPhone X эмас!

Xiaomi’нинг шу кунларда тайёрлаётган Mi Mix 2S смартфони эса шу икки хил ёндашувнинг ўртасидаги бир қурилма бўлиши кутилмоқда. Зеро, «хитойча Apple» унга жорий йилнинг энг илғор процессорини, шунингдек, MIUI прошивкасининг бир қатор дастурий афзалликларини жорий этаётир. Телефоннинг мутлақо ромсиз дисплейига бармоқ изи сканери интеграция қилингани ҳам яна бир ютуқдир.

Бугун – 2018 йилнинг 2 мартида, Weibo ижтимоий тармоғидаги Xiaomi расмий аккаунти Mi MIX 2S анонси ҳақида маълумот берувчи тизер видеоролигини эълон қилди. Бунгача корпорация унинг фақат тақдимот санасинигина маълум қилган эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 2S тақдимот куни расман айтилди

Мана, тизерни биргаликда томоша қиламиз:

Кўрб турганингиздек, Xiaomi ушбу тизерида Mi MIX 2S хусусиятларини жуда оригинал усулда маълум қилган. Хусусан, мазкур гаджет Qualcomm’нинг энг илғор Snapdragon 845 процессорига таянади. Ҳозирда дунёдаги энг қудратлиси бўлган ушбу мобил чип 2,8 ГГц такт частотасида ишловчи саккизта ядрони ўзида бирлаштирган.

Модомики Snapdragon 845 процессорида ишлар экан, Xiaomi Mi MIX 2S смартфони Adreno 630 график тезлатгичига ҳамда 1,2 Гбит/сония тезлигида маълумот алмашувчи Snapdragon X20 LTE мобил модемига ҳам эга бўлади.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Xiaomi Mi MIX 2S илк «жонли» суратда: мутлақо ромсиз дисплейда бармоқ изи сканери!

Ишлаб чиқарувчи мазкур видеороликда Mi MIX 2S’нинг бошқа жиҳатларига ва нархига аниқлик киритмаган. Фақат унинг намойиш кунини яна бир бор тасдиқлаб ўтган – 2018 йилнинг 27 март санаси. Тақдимот маросими Хитойда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Бир қатор манбалардан олинган маълумотларга кўра, Mi MIX 2S бир нечта модификацияда тақдим этилади, улардан энг зўри 8 ГБ тезкор ва 256 ГБ ички флеш-хотирага эга бўлади. Смартфон нархи 700 АҚШ долларидан ошиқ бўлиши тахмин қилинмоқда.

Xiaomi Mi MIX 2S гаджетига нисбат берилаётган техник хусусиятлар, унинг суратлари ҳақида аввалги мақола ва хабарларимиздан батафсил маълумот олишингиз, шунингдек, видеосини томоша қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi тайёрлаётган – сканерли дисплейга эга, 256 ГБ хотирали смартфонни томоша қиламиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!