Microsoft Android томонга кенгаймоқда

Microsoft Android томонга кенгаймоқда

Microsoft ва ASUS компаниялари ҳамкорликни оширишлари ҳақида эълон қилишди. Янги битим бир қанча патентларни биргаликда лицензиялашни ва тижоратда янада яқин ҳамкорликни ўз ичига олади. Гап ASUS қурилмаларида Microsoft маҳсулотлари пайдо бўлиши ҳақида кетмоқда.

Келишув доирасида Тайван компаниясининг смартфон ва планшетларига Microsoft Office дастурий иловалари ўрнатилиб, савдога чиқарилиши кўзда тутилган. Шу билан бир қаторда компаниялар “янги инновацион хулосалар ва маҳсулотлар устида ишлаш” режалари ҳақида эълон қилди. Microsoft ва ASUS вакиллари ҳамкорликда олис истиқболларни кўзламоқда.

Эсда тутиш керакки, ASUS Microsoft ўзининг дастурий иловаларини тарқатиш учун келишувга эришган биринчи компания эмас. Samsung компаниясининг бир нечта смартфон ва планшетлари Microsoft Office дастурий иловаларидан фойдаланишади. Microsoft дастурларига харидорлар сафига Cyanogen OS компаниясини ҳам қўшса бўлади.

Бу йилда Microsoft маҳсулотини ҳатто Apple қурилмаларида ҳам учратиш мумкин бўлиб қолди: Office дастури iPad Pro гаджетида реклама қилинмоқда.