Microsoft арзонлаштирилган Surface Book 2 ишлаб чиқарди

  •   DiMaX
  •  623
  •  05.02.2018 18:06

Microsoft арзонлаштирилган Surface Book 2 ишлаб чиқарди

Гибрид планшетлар борасида бозорнинг энг олди маҳсулотлари қаторида Microsoft компаниясининг Surface Book моделлари туради. Корпорация ўзининг Surface Book 2 планшетини соддалаштирилган ва арзонлаштирилган версияда тақдим этди.

ЎҚИНГ: Энг яхши замонавий планшет-трансформерлар

Айтиш керакки, оригинал Surface Book 2 версияси ўтган йилнинг ноябрида савдога чиқарилган, унинг 13,5 дюймлик экранга эга модели учун 1499 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган эди. Энди эса ушбу трансформер планшетнинг ундан 300 долларга арзон версияси ҳам чиқарилди.

Microsoft онлайн дўконида 13,5 дюймлик Surface Book 2’нинг одатдаги – 512 гигабайт ҳажмлисидан фарқли равишда 128 гигабайт ҳажмга эга варианти ҳам пайдо бўлди. Харидорларга у 1199 доллардан таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Surface Book 2 дисплей диагоналига кўра икки версияда –13,5 ва 15 дюймлик талқинларда тақдим этилган. Қурилмалар саккизинчи авлод Intel Core процессорлари базасида ишлайди ва Windows Mixed Reality виртуал реаллик шлемлари билан ишлашни қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Windows 10’даги махфий Mixed Reality функциясини фаоллаштирамиз

Планшет Intel Core i5-7300U ёки Core i7-8650U процессори билан жиҳозланган, шу иккинчи конфигурацияси учун NVIDIA GeForce 10 сериясидаги графика ҳам таклиф этилади. 15 дюймлик версия учун 6 ГБ видеохотирали NVIDIA GeForce 1060, 13,5 дюймлик учун эса 2 ГБ видеохотирага эга NVIDIA GeForce 1050 қўлланади.

Surface Book 2’нинг 13,5 дюймли талқини дисплейи 3000х2000 пикселли тасвир аниқлигига эга, 15 дюймлик талқини эса – 3240х2160. Тезкор хотира ҳажми 8 ёки 16 гигабайтни, доимий хотира ҳажми эса 256 ГБ, 512 ГБ ёки 1 терабайтни ташкил этади. Шунингдек, планшетларда 8 ва 5  мегапикселли камералар, олд тарафида стереодинамиклар мавжуд.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ноутбукка ҳам айлана оладиган мазкур гибрид планшетлар 17 соатлик автоном ишлаш қобилиятига эга. Улар Wi-Fi (802.11ac) ҳамда Bluetooth 4.1 модулларига, USB 3.1 Type-A ва USB 3.1 Type-C портларига, 3,5 миллиметрлик аудиотирқишга ва SDXC карточкаси учун слотга эга.

ЎҚИНГ: Ноутбук харид қилаётганда 10 та оммавий хато

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.