Microsoft энди Android учун лаунчер ясади

Microsoft энди Android учун лаунчер ясади

Ўзининг мобил платформасини тўхтатгач, Microsoft корпорацияси смартфонлар бозорига бошқа эшикдан киришга уринмоқда. Яъни, у Android-қурилмалар учун Microsoft Launcher қобиқ-иловасини яратди.

У қандай ишлайди?

Microsoft Launcher’нинг асосий ўзига хослиги – бу Continue on PC функциясидир. Бу функция Android фойдаланувчиларига ўз смартфонида бошлаган ишларини – фотосуратларни кўриш, ҳужжатларни таҳрирлаш, сайтларни ўқиш кабиларни шахсий компьютерда давом эттириш имконини беради. Унинг иш тамойили macOS операцион тизимидаги Handoff иш принципига ўхшашдир.

Агарда сиз OneDrive, Office ва Outlook каби Microsoft сервсисларидан тез-тез фойдаланаиб турадиган бўлсангиз, янги функция сизга жуда катта қулайлик туғдиради. Continue on PC функциясини қўллаб-қувватлаш 17 октябрда, Windows 10 Fall Creators Update янгиланиши билан бирга тақдим этилади.

Кўриниши қанақа?

Microsoft Launcher  – жудаям ўзига хос ва лўнда илова бўлиб, бошқа лаунчерлардан яққол ажралиб туради. Смартфоннинг асосий экранида Microsoft Launcher танланган контактларни ва улар билан боғланиш воситаларини кўрсатади. Бошқа экранларда эса календар, топшириқлар рўйхати ҳамда The Feed ақлли тасмаси кўринади. The Feed’да танланган иловалар, янгиликлар ва эслатмалар кўрсатилади.

Айтиш керакки, фойдаланувчи интерфейсни ўзига мослаб созлаб олиши ҳам мумкин. Экранлардаги объектларнинг ўрнини алмаштириш, ранглар палитрасини ва харакатлар билан бошқариш тизимини ўзгартириш мумкин.

Бир сўз билан айтганда, Microsoft Launcher бу – икки йил аввал корпорациянинг шўъба компанияси Microsoft Garage томонидан ишлаб чиқилган Arrow Launcher’нинг кўриниши ўзгартирилган талқинидир.

Microsoft Launcher’нинг бета-талқинини кўчириб олиш учун мана бу ҳавола орқали Google Play’га ўтишингиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.