Microsoft’нинг Facebook’даги саҳифаси: Ўзбекистонми, Қозоғистонми ёки Беларусми?

Microsoft’нинг Facebook’даги саҳифаси: Ўзбекистонми, Қозоғистонми ёки Беларусми?

Кеча – 9 ноябрь куни Microsoft корпорациясининг Facebook ижтимоий тармоғидаги Microsoft Uzbekistan саҳифасининг номи кутилмаганда ўзгариб, Microsoft Kazakhstan’га айланиб қолди.

Бунга биринчилардан бўлиб apolotary (@parhelion318) никли Twitter фойдаланувчиси эътибор берган.

Шунингдек, Telegram месенжеридаги Texnoman канали ҳам бу ўзгаришдан олинган скриншотни эълон қилган.

Қизиғи шундаки, Microsoft Kazakhstan деган янги номи орқали Facebook’дан қидирсангиз, бу саҳифанинг манзили умуман бошқача – facebook.com/microsoft.belarus эканига амин бўласиз!

Яқингача бу саҳифа чиндан ҳам шунақа – Microsoft Belarus деб номланган бўлган. 

Ундан ҳам қизиғи – Microsoft Kazakhstan номида бошқа саҳифа ҳам мавжуд бўлиб, унинг манзили бошқача: facebook.com/MicrosoftCIS

Microsoft ҳозирча бу ўзгаришлар ҳақида бирор расмий изоҳ берган эмас.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.