Microsoft’нинг махфий буклама гаджети суратлари тарқалди

  •   DiMaX
  •  247
  •  19.12.2017 10:46

Microsoft’нинг махфий буклама гаджети суратлари тарқалди

Жорий йилнинг 15 декабрида Microsoft компанияси янги патентга эга бўлди. Унда иккита экранга эга номаълум девайснинг буклама механизми акс эттирилган. Кузатувчилар буни узоқ кутилган Surface Phone смартфони ёки кодли номи Andromeda бўлган махфий планшет-электрон китоб эканлигини тахмин қилишмоқда.

ЎҚИНГ: Microsoft йиғма камерага эга ғайриоддий буклама фаблет – Surface Phone’ни тайёрламоқда

Австриялик дизайнер Дэвид Брейер эса янги гаджет ҳақида «сизиб чиққан» маълумотлар асосида унинг концептларини тайёрлади:

Ушбу қурилма замонавий ноутбуклар принципи бўйича ишлайди. Фақат клавиатура ўрнига унинг пастки қисмида яна битта дисплей бор. Очилган ҳолатида битта экран иккинчисига қўшилиб кетади, натижада яхлит катта экран эффекти юзага келади.

Шунингдек, девайснинг қисмлари тескари томонга ҳам ўгирилади, бунда уни столга қўйиб, икки томонидаги иккита экрани орқали бирор нима томоша қилиш мумкин бўлади.

Шу ҳолида – экранлари ташқарида қолдириб букилганида у илк буклама смартфон – ZTE Axon M қурилмасига ўхшаб кетади.

ЎҚИНГ: Биринчи буклама смартфон – ZTE Axon M тақдим этилди! (+видео)

Янги қурилма ҳақида ҳозирча расман бирор маълумот ошкор этилмаган.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.