Microsoft Surface Phone ростдан мавжудми?

Microsoft Surface Phone ростдан мавжудми?

Microsoft Surface номли сирли смартфон ҳақида 2012 йилдан бери гапирилади. Яқинда мазкур модель имтиҳон қилинган қурилмалар рўйхатида қайд этилди.

HTML5Test маълумотлар базасида гаджет Microsoft Surface Phone ва Windows 10 Mobile операцион тизимида ишлайди, деб ёзилган. Қолаверса, аппаратга кўрсатиш имконияти 640×360 пиксель бўлган дисплей ўрнатилгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Бунга ишониш қийин. Бироқ булар янги версияга ўхшаш аппаратлар тўплами натижалари бўлиши ҳам мумкин. Ёки Microsoft компанияси бу билан ўзига хос пиар акция режалаштирган.

Қурилманинг имкониятлари аввал маълум қилинган Surface Phone`дан фарқли. Масалан, 3 йил муқаддам гаджет бошқа бенчмарк номида эълон қилинганди. Бироқ, нима бўлган тақдирда ҳам, Microsoft компанияси айнан шу турдаги смартфонни онда-сонда эслатиб тургани борлигига ишорадек.

Эслатиб ўтамиз, мазкур аппарат ҳақида сўнгги маротаба ёзнинг охирида гапирилаганди. Ўшанда ахборот манбалари смартфон Project Juggernaut Alpha номида чиқарилиши, кўрсатиш имконияти 2560х1440 пиксель бўлган 5,5-дюйм экран ўрнатилиши, 64-битли Intel Atom x3 (soFIA) процессори асосида ишлаши, Carl Zeiss оптикали 21-мегапиксель асосий, 8-мегапиксель фронтал камерага, шунингдек, 3 ва 4 ГБ тезкор хотира қурилма ҳамда 64 ва 128 ГБ доимий хотира картасига эга бўлиши ҳақида ёзганди. Қолаверса, манба смартфон 2016 йил бошида оммага намойиш этилишини ҳам баён қилганди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!