Microsoft Surface Pro’нинг LTE тармоғида ишловчи талқини чиқди (+видео)

  •   DiMaX
  •  996
  •  01.11.2017 12:31

Microsoft Surface Pro’нинг LTE тармоғида ишловчи талқини чиқди (+видео)

Microsoft корпорацияси Future Decoded анжуманида Surface Pro гибрид планшетининг яна бир вариантини тақдим этди. Янги қурилма LTE Advanced стандартидаги уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Microsoft сайтида маълумот берилган.

Кўрсаткичлари юқори даражада

Экранининг диагонали 12.3 дюймга тенг, LTE тармоғини қўллаб-қувватловчи янгича Microsoft Surface Pro қурилмасига еттинчи авлод Intel Core i5 процессори ўрнатилган. У тезкор ва доимий хотирасининг ҳажмига кўра икки хил: тегишлича 4/128 ГБ ва 8/256 ГБ ҳажмли талқинларда ишлаб чиқарилади.

Планшет 450 Мбит/с.гача тезликда ишловчи «гигабитли» Qualcomm Snapdragon X16 чипи базасида ишлайди. Портатив компьютерлар сегментида ҳатто шу кўрсаткичнинг ўзи ҳам рекорд даража ҳисобланади.

ЎҚИНГ: HP Elite x2 1012 G2 – ҳали тақдим этилмаган Surface Pro 5 рақиби

Ҳамиша алоқада

Агарда компаниянинг сўзларига ишонадиган бўлсак, уяли алоқа тармоғида ишлашда ушбу планшет-трансформер аккумуляторининг қуввати Wi-Fi’дан фойдаланиб ишлашдан кўра атиги 10 фоизга кам вақтга етади.

Сигнал сифати ёмонлашганида, Surface Pro гаджети Wi-Fi уланиш нуқтасидан LTE тармоғига (ва аксинча тартибда) автоматик тарзда ўта олади. Унда nano-SIM форматидаги карточка слотидан ташқари, электрон e-SIM улаш имконияти ҳам мавжуд.

Қуйидаги видеолавҳада мазкур трансформер девайснинг хусусиятлари кўрсатиб берилган:

Фақат бизнес учун

Microsoft компанияси LTE тармоғини қўллаб-қувватловчи Surface Pro гибрид планшетини АҚШда шу йилнинг 1 декабридан савдога чиқаради.

Унинг 4/128 ГБ хотирали талқинига 1150 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган. Тезкор/доимий хотираси 8/256 ГБ ҳажмли версияси учун эса 1450 доллар сўрашяпти. Бу нархлар Microsoft Surface Pro’нинг модемсиз стандарт версиялари баҳосидан роппа-роса 150 долларга юқоридир.

ЎҚИНГ: Энг яхши замонавий планшет-трансформерлар

LTE тармоғини қўллаб-қувватловчи Microsoft Surface Pro планшет-трансформери учун клавиатура ҳамда стилус алоҳида сотилади, уларга тегишлича 130-160 ва 100 доллар миқдорида қиймат белгиланган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!